Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА 2020-2021 ЎҚУВ ЙИЛИ ЯКУНЛАНГАНИ, ЎҚУВЧИ-ЁШЛАРИМИЗНИНГ ЁЗГИ ТАЪТИЛГА ЧИҚИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН ОТА-ОНАЛАРГА МУРОЖААТИ

Батафсил маълумот:
https://bit.ly/3cpOfyZ


📱 "Тошкент вилояти ХТБ" - каналига обуна бўлинг!👇

Telegram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2030 йилга бориб қуёш энергияси ҳисобга мамлакатимиз энергия ишлаб чиқариш қувватлари 5 гигаваттга ошади

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

Вазирлик жорий йилнинг сентябрь ойига қадар 100 мегаватт қувватга эга мамлакатдаги биринчи қуёш фотоэлектр станциясини фойдаланишга топширишни режалаштирмоқда.

Ушбу станция Навоий вилоятининг Кармана туманида БААнинг “Масдар” компанияси томонидан қурилмоқда.

Вазирлик ахборот хизмати таъкидлашича, бу биргина мисол эмас. Яқин келажакда Самарқанд вилоятида яна 100 мегаватт қувватга эга қуёш электр станциясини фойдаланишга топширилади.

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Жаҳон банки (ЖБ) билан биргаликда Ўзбекистон учун электр энергияси таъминотининг ўн йиллик режаси ишлаб чиқилган. Ушбу режани амалга ошириш натижасида 2030 йилга бориб 5 гигаватт қуёш энергияси, 1,9 гигаватт гидроэнергетика ва 3 гигаваттгача шамол энергиясини ўз ичига олган қўшимча энергия қувватларини яратишга хизмат қилади, дейилади хабарда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#бандлик
#аёллар _дафтари

🔎Ангрен шаҳрида "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилганлар касбга йўналтирилиб, қизиқишлари бўйича касб-ҳунар ўргатилмоқда.

📌Шаҳар ҳокимлиги, Хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлтими билан ҳамкорликда ташкил этилган қисқа муддатли ўқув курсларида ахборот технологиялари ва компьютер асослари йўналишига 20 нафар аёл жвлб этилди.

⚡️Бугунги кунда ушбу йўналиш бўйича ўқув машғулотлари олиб борилаяпти. Ўқув машғулотларини муваффақиятли якунлаганлар сертификатларга эга бўладилар.
@angrenhokimligi_7
#обод_маҳалла

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ ТИЗИМИ ЯНГИЛАНМОҚДА

🔰"Обод маҳалла" дастурига киритилган ҳудудларда электр энергия таъминотини яхшилаш, тармоқни реконструкция ва модернизация қилиш алоҳида белгиланган.

⚡️Ангрен ШЭТК маъмурияти ва соҳа эгалари "Обод маҳалла" дастури доирасида ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида зарур техника воситалари шай ҳолатга келтирилди ва мутахассисларни жалб этди.

📌Шу кунларда "Тараққиёт", " Истиқлол" маҳаллаларида электр темир-бетон таянчлари ва линияларини тортиш, трансформатор пунктларини таъмирлаш ва вужудга келган носозликларни амалга ошираяптилар.

✔️Бугун "Тараққиёт" МФЙ 2/2 даҳаси 30-, 32-уйларга жами 400 метр электр линиясини тортиш ишларини олиб бормоқдалар.
@angrenhokimligi_7
#онлайн
#танлов
#маҳалла

ҲАЁТ ВА ҚОНУН

📎Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва Касаба уюшмалари Тошкент вилояти Кенгашининг қўшма қарорига мувофиқ маҳалла йиғинлари ходимлари ўртасида "Ҳаёт ва қонун" мавзусида кўрик-танловнинг шаҳар босқичи ўтказилмоқда.

🔹Ангрен шаҳрида 51 та маҳалла фуқаролар йиғини бўлиб, унда жами 160 нафар ходим фаолият юритиб келади. Бугун улар ўз билим ва кўникмаларини ана шу танловда синовдан ўтказаяптилар.

🔰Танлов қатнашчилари маҳалла тарихи, маҳалланинг бугуни ва эртаси, ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектлари, тадбиркорлик субъектлари, "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари", "Темир дафтар"га киритилган фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш, ҳудуд ободончилиги ва бунёдкорликлар тўғрисида маълумотлар билан таништирдилар.

📌Шунингдек, маҳалладаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг олдини олишда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликлар тўғрисида ахборот бердилар.
@angrenhokimligi_7