Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
118 files
20.9K links
Download Telegram
#сўнгги_қўнғироқ 🔎Ангрен шаҳридаги 35-умумтаълим мактабида "Сўнгги қўнғироқ" тадбири кўтаринкиликда ташкил этилди.
🖇Тадбир доирасида шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Жаҳонгир Юсупов битирувчи синф ўқувчилари билан учрашди. Очиқ ва самимий мулоқот жараёнида сектор раҳбари давлатимиз раҳбарининг битирувчиларга йўллаган табригининг мазмун-моҳиятини тушунтириб, ўқувчиларнинг ОТМга ўқишга киришлари бўйича керакли тавсиялар бериб, мустақил ҳаётга қадам қўйишлари ва жамиятда ўз ўринларига эга бўлишлари хусусида фикр-мулоҳазалар билдирди.

▪️Бундан ташқари, 2-сектор раҳбари Жаҳонгир Юсупов мактабдаги шароитлар билан яыиндан танишди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича амалий ёрдам бериш таклифларини киритди.

🔹"Сўнгги қўнғироқ" тадбирига шаҳар ХТБ бўлими мудири Р.Абдуқодирова , "Шарқий Қурама" корхонаси раҳбари А.Уролов, Мактаб Кузатув Кенгаши Раиси Х.Ашурқулов ҳамда ота-оналар таклиф этилдилар.
🌀Тадбир давомида мактаб маъмурияти томонидан самарали меҳнат қилган, юқори натижага эришган,фидойи устозлар ҳамда фаол ўқувчилар муносиб рағбатлантирилди.
⚡️Битирувчилар томонидан тайёрланган байрам дастури барча меҳмонларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати @angrenhokimligi_7
35-умумтаълим мактабидаги тадбирлар жараёнидан фотолавҳалар