✔️Ангрен шаҳрида 36-Давлатгача таълим ташкилоти капитал таъмирланди ва фойдаланишга топширилди
#бунёдкорлик
Улуғ айём арафасида Ангрен шаҳрида кўплаб ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилди.
🔹Хусусан, “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 36-сонли “Олтин балиқча” номли давлат мактабгача таълим ташкилоти Инвестиция дастури доирасида тўлиқ капитал таъмирланиб, қўшимча қурилишлар олиб борилиб, фойдаланишга топширилди.
▪️Бугун мазкур маскан болажонлар ихтиёрига топширилди. Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов таълим муассасасининг очилиш маросимида сўзга чиқди ва ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорликлар тўғрисида гапирди.
🔸Муассасанинг очилиш маросимига вилоят Мактабгача таълим бошқармаси, шаҳар МТБ, 4-сектор масъуллари ҳамда ота-оналар таклиф этилди.
- Боғчамиз илгари 240 нафар тарбияланувчидан иборат эди, - дейди мактабгача таълим ташкилоти директори Дилноза Абдукаримова. - Ҳозирги кунда 360 нафар кичкинтой қамраб олинди. Муассасамиз чинакамига замонавий қиёфа тус олди. Ҳар бир хона замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Муассасамиз 12 та гуруҳдан иборат бўлиб, ҳар бир гуруҳ хонасига кузатув камералари ўрнатилган. Шунингдек, болажонларнинг ҳовлида сайр қилишлари учун 12 та айвон ҳам қурилди. Кундалик машғулотлардан ташқари рус, инглиз тили ҳамда спорт ва мусиқа тўгараклари учун ҳам шароитлар етарли. Қисқа муддатли ва мажбурий таълим учун ҳам 60 ўринли гуруҳ ҳам очилди.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7

Forwarded from Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
Тантанали маросимдан фотолавҳалар