Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
103K photos
7.97K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
#бандлик

МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ангрен шаҳар “Осиё” тўйхонаси мажмуасида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ангрен шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
🔹Ушбу меҳнат ярмаркасида Ангрен шаҳри миқёсида илк бор Тошкент шаҳридаги “Artel”, “Akfa”, “ Imzo”, “Shivaki”, “Tehnopark”, “Samsung”, "MIMAR", "Grand road Tashkent", "Diskovar Invest" каби ўндан ортиқ бир қатор йирик ишлаб чиқариш компаниялари ҳамда Ангрен шаҳридаги 20 дан ортиқ ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналар бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.
🔸Бўлиб ўтган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасига Ангрен шаҳридаги 51 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги "Аёллар дафтари","Ёшлар дафтари" ва аҳоли таклиф этилди.

Меҳнат ярмаркасини республиеа, вилоят ва маҳаллий ОАВ ва босма нашрлар журналистлари ва ижтимоий тармоқ саҳифалари мавжуд блогерлар кузатдилар.
Меҳнат ярмаркасида барча иштирок этди. Тошкент шаҳридаги “Artel” корхонасига 350 та, “Akfa” компаниясига 650 та, “Shivaki”га 300 та, “Tehnopark” 653 та , "Drublis slub" МЧЖ га 120 та, "Аvalon"га 300 та , Миллий гвардияга 136 та, " Тошкент сув таьминоти" МЧЖга 120 та анкета тўлдирилиб,, топширилди.

Ангрен шаҳрида ўтказилган меҳнат ярмаркаси жараёнини республика,, вилоят, ОАВ ҳамда маҳаллий матбуотлар журналистлари ва блогерлари кузатдилар.
Бўлиб ўтган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасига Ангрен шаҳридаги 51 та маҳалла фуқаролар йиғинидан келган мингдан ортиқ фуқаро ўзини қизиқтирган саволларига мутасаддилар жавоб бердилар.

Ярмаркада аҳолига қулайлик бўлиши учун тадбир ташкилотчилари корхоналар ва бўш иш ўринлари тўғрисида эълон қилиб турдилар.