Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, фуқаролар:

👉 ёнғин келиб чиққан тақдирда ўз соғлиғи ва мол-мулкининг ҳимоя қилиниши;

👉 ёнғин туфайли ўзига етказилган зарарнинг ўрни белгиланган тартибда қопланиши;

👉 ўз соғлиғига ва (ёки) мол-мулкига зарар етказган ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда шароитларини аниқлашда иштирок этиш;

👉 ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича белгиланган тартибда ахборот олиш;

👉 ёнғиндан сақлаш хизмати етиб келгунига қадар одамларни, мол-мулкни қутқариш ва ёнғинларни ўчириш юзасидан чоралар кўриш;

👉 ёнғинларни ўчиришда ёнғиндан сақлаш хизматига кўмаклашиш;

👉 ёнғин хавфсизлигини таъминлашда, шу жумладан кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати фаолиятида иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#маҳаллабай
#соғлом_ҳаёт_учун

МАҲАЛЛАЛАРДА СПОРТ ФЕСТИВАЛИ БЎЛДИ

🔎Ангрен шаҳрида соғлом турмуш тарзини татбиқ этишда даставвал аҳолини спортга жалб этишга алоҳида эътибор қаратилган.

📌Шу мақсадда бугун 1-сектор ҳудудидаги "Соғлом", 2-сектор таркибидаги "Ҳаккарман-Янги Жигаристон" маҳаллаларида спорт фестивали ўтказилди.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати @angrenhokimligi_7
"Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" лойиҳаси эндиликда "маҳаллабай" ташкил этилиб, спорт фестивали сифатида уюштирилмоқда.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги, секторлар раҳбарлари, Болалар- ўсмирлар спорт мактаби, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Ангрен шаҳар ИИБ, шаҳар ИИБ ЙҲХБ, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш шаҳар бўлими, Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирни ҳар икки маҳалланинг 7 ёшдан 70 ёшгача фуқаролари қўллвб-қувватладилар ва фаол иштирок этдилар.

Юриш марафонидан сўнг аҳаллаларнинг каттаю кичиги эрталабки бадантарбия машқлари билан шуғулландилар.

Тадбир қатнашчилари, уюшмаган аҳоли ва ёшлар, аёллар ва кексалар спорт фестивалида футбол, шахмат, шашка, волейбол, стол тенниси каби спорт турлари бўйича ўзаро баҳслашдилар.

Спорт фестивали аҳолини янада бирлаштирди, эзгу қадрияилар ўз ифодаси намоён этилди.
Спорт фестивали ҳар икки маҳаллада кўтаринкиликда ўтди.

Эътиборлиси, "Соғлом" МФЙ ҳудудида тадбиркор томонидан қуриб, фойдаланишга топширилган футбол ўйингоҳидан тадбир қатнашчилари беминнат фойдаландилар.

"Соғлом" маҳалласида Ангрен шаҳар ҳокими ўринбосари С.Анорбоев, маҳалла раиси Аваз Ярашев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Неъмат Душаевлар сўзга чиқдилар ва пандемия шароитида соғлом турмуш тарзига амал қилишнинг фойдалари ҳақида гапирдилар.