Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.58K subscribers
116K photos
8.71K videos
133 files
22.7K links
Download Telegram
Кўча спорти бўйича баҳслар жараёнидан фотолавҳалар
Ангрен шаҳар Халқ қаблхонасида фуқаролар қабули бўлиб ўтди
#фуқаролар_қабули
▪️Ангрен шаҳар Халқ қабулхонасида шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов раҳбарлигида ИИБ бошлиғи Дилмурод Валиев, шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Музаффар Сулкаев ва бир қатор мутасадди раҳбарлар иштирокида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабулда ўттиз нафарга яқин фуқаро ўз муаммолари билан иштирок этди.

▪️Унда фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун шаҳар ҳудудидаги тегишли алоқадор идора ва ташкилотлар раҳбарлари жалб этилди.

▪️Қабулда ҳар бир фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Унда асосан моддий ёрдам олиш, уй-жой, ишга жойлашиш ҳамда ичимлик суви ва электр энергияси таъминоти масалалари юзасидан мурожаатлар кўрилди.
Қабул давомида барча мурожаатлар тегишлича ўрганилди ва ижросини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Қабулда аҳолини қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7