Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
105K photos
8.03K videos
118 files
21.1K links
Download Telegram
"Соғлом" маҳалласида "Наврўз сайли" кўтаринки кайфиятда ўтди

Наврўз - миллий қадриятларни қпдрловчи айём. Наврўзи олам кириши билан одамлар бир-бирига қувонч улашади. Қўни-қўшнилар ширинликлар, кўклам таомларини баҳам кўришади.

Наврўз - барчани жипсликка, бирдамликка, аҳилликка чорловчи байрамдир.

Ангрен шаҳридаги "Соғлом" МФЙнинг аҳоолиси шоду ҳуррамлик билан "Наврўз сайли" га чиқдилар. Чор атроф файз тароват этган маҳаллада байрам арафасида ҳашар уюштирилди. Унда маҳалланинг ёшу қариси ўз ҳохиш истаклври билан кўча йўллврини, ариқ-зовурларни тозаладилар, ён-атрофни тартибга келтирдилар.

Наврўзи олам айёми маҳалланинг ёши улуғлари иштирокида кўтаринкилик билан нишонланди. Кексалар ҳурматда, ёшлар иззатда бўлган ушбу байрам шодиёналари маҳалла фаолларининг ташаббуси билан янада мазмунли бўлди.

Кўклам таоми сумалак дастурхонга тортилди. Қиз-жувонлар ва келинлар кўклам таомлари билан барчани сийладилар.
Азиз ПАРПИЕВ,
Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати
⚡️Тезкор!
Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясини юқтираётганлар сони ортмоқда

Батафсил

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Forwarded from Тошкент матбуоти
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент – журналистларга: «Танқид қилинглар. Бу учта-тўртта қарордан ҳам кўпроқ таъсир қилади»

«Танқид қилинглар! Топшириқ берилган бўлса, нега бажармаяпсан, дея фамилиясини, расмини олиб чиқиб, кўрсатинглар, бутун эл билсин. Биласизларми, бу – учта-тўртта қарордан ҳам кўпроқ таъсир қилади. Сизларнинг кучларинг катта»,дея журналистларни фаолликка чақирди Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи чоғида.
#мулоҳаза_ва_муносабат
Юртимиз ҳаётидаги туб ўзгаришлар Янги Ўзбекистон сари илдамликнинг муҳим мезонларидир. Давлатимиз раҳбарининг Тошкент вилоятига ташрифи кутилмаган рақамлар ва улкан марраларга бой бўлди. Муҳтарам Юртбошимиз вилоятдаги 5 та ҳудуд - Чиноз, Қуйи Чирчиқ, Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ва Нурафшон шаҳрининг истиқболига, одамларнинг турмуш тарзи ва яшаш шароитига алоҳида эътибор қаратди. Муҳими, ташриф чуқур ўйланган ва амалий натижалар, галдаги марралар қамраб олинган тартибда бўлди.
Президентимиз Қуйи Чирчиқ туманининг “Сергели” маҳалласидаги “TCT райс” МЧЖ шоличилик кластерининг шолини қайта ишлаш ва сақлаш бўйича фаолиятига ҳам алоҳида эътибор қаратди.
Президентимиз ташриф давомида вилоятнинг 7 та шаҳарини ривожлантириш бўйича бош режалари тақдимотига ҳам алоҳида эътибор қаратди.
Ташриф давомида диққатга молик жиҳат шундаки, Давлат раҳбари Ш.Мирзиёев Тошкент вилоятини ривожлантириш учун рекорд даражадаги 119 триллион сўм ажратилишини айтди. Ташриф давомида барчани лол қилган рақам, яъни, 119 триллион сўм миқдоридаги маблағнинг Тошкент вилоятига ажратилиши бу ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича марра олинишида мутлақо ўзига хос бўлди.
- Бугун келишимдан мақсад - Тошкент вилоятида ҳам замонга муносиб шароит яратиш. Вилоятда салкам 3 миллион аҳоли бор. 150 минг нафари ишсиз. Шунинг учун ҳар бир маҳалладаги «ўсиш нуқталари»ни топиб, шунга жавобгарларни белгилаб, керакли маблағларни бериб, одамларни иш билан таъминлашимиз керак. Ичимлик суви, электр энергияси, йўл, таълим ва бошқа шароитларни яхшилаш зарур. Бу мақсадлар учун, йирик ва ўрта лойиҳалар учун вилоятга 119 триллион сўм йўналтирилади. Ҳали ҳеч бир вилоятда бундай марра олинмаган, - деди Президент.
Ташрифдаги яна бир муҳим марра, у ҳам бўлса Президентимиз томонидан Чирчиқ шаҳрини инновациялар ва инвестиция шаҳарига айлантириш вазифасининг қўйилишидир. Шаҳар ва Тошкент ўртасидаги алоқани яхшилаш учун электричка ёки метро ҳаракати йўлга қўйилиши мумкин. Ҳеч бир вилоят ҳали бундай маблағни ўзлаштирмаган ва бундай ҳажмдаги мақсадларни белгиламаган.
Тошкент вилоятида саноат, қишлоқ хўжалиги, савдо, хизмат кўрсатиш бўйича улкан салоҳият бор. Шунинг учун вилоятга жуда катта марра қўйилди.
Носиржон АМИНОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#мулоҳаза_ва_муносабат

Муҳтарам Президентимизнинг маърузаларида Кенгаш, депутат деган сўзлар бир неча маротаба таъкидлаб ўтилди. Бу сўзларнинг замирида катта масъулият ётибди. Ҳақиқатда биз депутатлар бугунги кунда Юртбошимиз кутаётган натижани бера олмаяпмиз. Сабаби кўплаб соҳаларда халқнинг фикрини инобатга олиш тўғрисида гапираяптилар, халқнинг фикрини биз депутатлар билдиришимиз керак.
Тўғри хато бўлади лекин камроқ хато бўлади деган гаплари бизга билдирган бу катта ишонч.
Давлатимиз раҳбарининг сессияда билдирилган фикр мулоҳазалардан кейин биз депутатлар ўз иш услубимизни тубдан ўзгартиришимиз лозим. Бунинг учун ҳудуднинг Ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш бўйича тасдиқланган Дастурларини олиб уларнинг муддатида ижросини таъминлашни маъсуллардан талаб қилишимиз ҳамда Дастурларнинг "маҳаллабай" ижросини халққа ўз вақтида етказиб боришимиз керак. Бунинг учун бугунги кунда барча Қонуний асослар яратиб берилган. Халқ депутатлари туман, шаҳар, вилоят кенгашлари
котибиятлари тузилган. Котибиятлар орқали талаб қилишнинг механизмлари яратиб берилган. Биздан фақат муносабатимизни ўзгартириш талаб қилинади.
Маърузада "Аёллар дафтари" тўғрисида сўз кетганда бевосита ушбу масалани назоратга олишга депутатларнинг маъсул эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Ангрен шаҳрида 2484 нафар хотин-қизлар аёллар дафтарига киритилган, шулардан 1489 нафари ишлаш иштиёқида бўлган аёллар ҳисобланишади. Котибият мудири сифатида яна бир бор ушбу рўйхатдаги хотин - қизларнинг оилаларига ҳар битта шаҳар депутати ташриф буюриб ҳақиқий ҳолатни яна бир бор ўрганишлари ҳамда ҳар бири билан манзилли иш ташкил этиш юзасидан сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари билан ҳамкорликни тўғри йўлга қўйиш лозимлигини тушуниб етдик. Бундан кейин "темир дафтар" даги фуқароларнинг ҳолатига бу Президент назоратидаги дафтар деган маъсулиятли назорат билан ёндашамиз.
Отабек АНАРОВ,
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати,
Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши котибияти мудири

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
МЕН НЕЧУН СЕВАМАН ЎЗБЕКИСТОННИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудудий бошқармаси ва вилоят “Турон” ахборот кутубхона маркази ҳамкорлигида Оҳангарон шаҳрида Ўзбекистон қаҳрамони ва халқ шоири Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан “Мен нечун севаман Ўзбекистонни” номли тадбир ташкил этилди.
Тадбирда шоирнинг қизлари Шоира Орипова, Юлдуз Орипова, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Зарифа Эралиева, Республика маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Муножотхон Нурматова, режиссиёр Ҳамид Қаҳрамонлар иштирок этишди.
Тадбирни Оҳангарон шаҳар ҳокими Акром Эшонқулов очиб берди. Шунингдек, тадбирда сўз олганлар шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзлаб, шоир шеърларидан ўқишди. Бундан ташқари, ўқувчилар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар барчага ҳушкайфият улашди.

Батафсил бу ерда
👇👇👇
@AOKBToshvil
#муносабат

Маълумки, ижтимоий тармоқларда "Красногорск" шаҳарчасидаги шифохонанинг ҳолати юзасидан танқидий видеомурожаат жойланди.

Ушбу мурожаатни ўрганиш мақсадида шифохонага борилди.

Ҳақиқий ҳолат юзасидан ўрганиш жараёнида масъуллар, шифохонада даволанаётган фуқаролар ва тиббиёт ходимлари фикр-мулоҳазалар билдирдилар.
Биз танқидий видеомурожаатга ҳам, шифохонадаги ҳолатга ҳам холис ёндашдик.

Тўғри иш бор жойда камчиликлар бўлади. Ҳозирги кунда муаммолар бартараф этилди.

Бу борада бизни қўллаб-қувватлаган, муаммоларга бефарқ бўлмаган блогерлар ва жамоатчилик фаолларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини баҳолаш ҳар 3 йилда бир марта Адлия вазирлиги томонидан тегишли давлат ташкилоти билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган режа-график асосида ташкил этилади.

Давлат ташкилотларига биринчи марта ишга қабул қилинаётган иш стажига эга бўлмаган шахслар ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ой ўтгач тегишли тартибда баҳолашдан ўтказилади.

Ҳар бир ходим томонидан 40 та тест саволи бажарилиб, баҳолашдан муваффақиятли ўтган давлат ташкилотлари ходимларининг шахсий кабинетига электрон тарзда QR код орқали тасдиқланган маълумот баҳолаш натижалари чиқиши билан дарҳол юборилади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда тайёрланган видеороликларда мутахассислар коронавирус инфекциясига қарши эмлаш билан боғлиқ саволларга жавоб беришган.

6-савол. “COVID-19”дан тузалгандан кейин яна касалланиш мумкинми?

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#спорт
#уюшмаган_ёшлар

⚡️Ангрен шаҳридан олис тоғли ҳудудда жойлашган "Нишбош", "Лашкерак" маҳаллаларининг уюшмаган ёшлари, ҳарбий қисм ходимлари ўртасида "Наврўз" кубоги учун футбол мусобақаси бўлиб утди.

⚽️Турнирда жами 6 та жамоа қатнашдилар. Улар орасида ҳудуддаги ҳарбий қисм ҳарбийлари ва "Лашкерак" МФЙнинг уюшмаган ёшларидан иборат жамоалар ўрин олдилар.

🏆Кескин ва муросасиз ўтган турнирда "Лашкерак" ёшлари ғолиб бўлишди ва биринчиликни қўлга киритишди.

Шунингдек, "Нишбош" МФЙнинг "Ажриқ" жамоаси 2-, "Ҳасан овул" ва "Капааул" қишлоқлари ҳамда ҳарбий қисм жамоалари 3-ўринларда муваффақият қозондилар.

📌Мусобақа ғолиблари муносиб рағбатлантирилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Тошкент вилоятидаги бўш иш ўринлари

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#жараён
Ангрен шаҳридаги "Навбаҳор" МФЙ 10 даҳадаги 7-18 уйлар олдидаги маиший ва қурилиш, қаттиқ чиқиндилардан тозаланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус билан касалланганларнинг 25 фоизи — болалар. Ўзбекистонда аниқланаётган касалланиш ҳолатлари «британча» штамм билан боғлиқ.

📹 АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Birinchi rezinoteхnika zavodi” MCHJ ning istiqbolli ishlab chiqarishi.

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining "Kimyo sanoati korxonalarini yanada isloh qilish va moliyaviy sog'lomlashtirish, yuqori qo'shimcha qiymatga ega bo'lgan kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarishni rivojlantirish...

Batafsil: 👈

Перспективное производство ООО «Биринчи резинотехника заводи»

В рамках Постановления Президента Республики Узбекистан (№ПП 4992) «О мерах по дальнейшему реформированию и финансовому оздоровлению предприятий химической промышленности...

Подробнее: 👈

Веб-сайт ▫️ Telegram ▫️ Facebook ▫️ Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокорининг амбулатор-поликлиника ишлари бўйича ўринбосари Мамлакат Саиткулова коронавирус инфекцияси профилактикаси ва аҳолини хавфсиз эмлаш тўғрисида брифингда иштирок этди.
Батафсил🎥видеолавҳада
Каналга уланиш ↩️
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг қаҳрамонлари Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади.

Очередной выпуск нового проекта "С народом". Его герои расскажут о своей встрече с Президентом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter