Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
103K photos
7.98K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
#онлайн
🔹Фуқаролар қабули жараёнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари бўйича қўмита аъзолари, депутатлардан Носиржон Аминов, Нуриддин Султонов, Анвархон Темировлар ҳам қатнашдилар.

🔰Қабул давомида 3 нафар аёл "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Ангрен филиали, 5 нафар йигит-қиз "Sistem Plastik" МЧЖ корхонасига йўналтирилди.
#таълим_тарбия

🔰Президентимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишда 5 та муҳим ташаббуснинг устувор йўналиши буйича 18-маетабнинг Мансур Тургунбоев раҳбарлигидаги 5-"А" синф ўқувчилари ўртасида "ҲАФТА ЮЛДУЗИ" номинацияси эьлон қилинди.

🔹 "Энг билимли" фаол ўқувчи аниқланиб, Шабона Абдуллажонова "Тараққиёт" маҳалласи раиси ва Миллий гвардия ходимлари, УИБДУ А. Сангилов томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.
#тайинлов

Таниқли тележурналист вилоят ҳокимига маслаҳатчи бўлди

Тошкент вилояти ҳокимининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида таниқли тележурналист Хамза Жумаев иш бошлади. У бир вақтнинг ўзида вилоят ҳокимлиги Ахборот хизматига ҳам раҳбарлик қилади.

Х. Жумаев 1980 йилда туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетида таҳсил олган. Қарийб 20 йилдан буён телевидение соҳасида меҳнат қилиб келаётган ижодкор ўзининг ўнлаб долзарб телелойиҳалари билан шуҳрат топган.

Ҳамкасбимизга мазкур масъулиятли вазифада муваффақиятлар тилаймиз.

Каналга уланиш⬇️⬇️
https://t.iss.one/haqiqatonline
#суд_ҳуқуқ_тизими

✔️Ангрен шаҳрида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

🔸 "Зарбдор ойлик" лойиҳаси доирасида Ангрен шаҳар ҳокимлиги, ИИБ, 2-сонли ИИБ, Прокуратура, Жиноят ишлари бўйича шаҳар суди билан ҳамкорликда тарғибот тадбири ва очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#суд_ҳуқуқ_тизими

🔎Жорий йилнинг 26 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг раиси Т.Хайдаров ва шаҳар суди судьялари Ж.Кулдашев ҳамда Б.Эсонбоевлар суд тизими фаолияти, бугунги кундаги суд-ҳуқуқ тизимидаги ўзгаришлар ва амалга оширилаётган ишлар, қонунчиликка киритилган ўзгартиришларни тушунтириш мақсадида Ангрен шаҳар 2-сонли ИИБ биносида махалла фаоллари ва жазони утаётган маҳкумлар билан учрашув ўтказилди.

📌Шу билан бир қаторда Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар суди томонидан маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик тамойилларини қўллаш мақсадида Жиноят кодексининг 73-моддаси талаблари асосида жазо муддатидан илгари шартли озод қилиш юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи томонидан киритилган тақдимномалар сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди.

📎Унда Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 5 нафар маҳкум жазони ўташ муддатидан илгари шартли озод этилди.

📌Шунингдек, суд томонидан тайинланган жазоларни ўташдан бўйин товлаб келган 1 нафар маҳкумга нисбатан тайинланган жазо оғирроқ жазо тури билан алмаштирилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7