Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Учрашувда қайд этилганидек, бугунги кунда "Наврўз-1" МФЙда жами 880 нафар ёш бўлиб, улардан 650 нафари 18-30 ёшгача бўлганлар. 449 нафари хвтловдан ўтказилди. "Ёшлар дафтари"га киритилган 42 нафар ёш ишлаш истагини билдирган.

📌" Наврўз-1" маҳалласида " Аёллар дафтари" бўйича 30 ёшдан юқори ёшда бўлган аёллар 792 нафардан иборат. Маҳаллада 758 нафар аёл бўйича анкеталар тўлдирилди. "Аёллар дафтари" га 11 нафари киритилган.

📎Ангрен шаҳридаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ва масъуллари иштирокида ўтказилган аёллар ва ёшлар учрашувида кўплаб масалалар ечимини топди.
⚡️Учрашувга келганлар муаммолари, таклиф ва истакларини билдирдилар. Кредит орқали чорвачилик йўналишида тадбиркорлик фаолиятини юритиш истагини билдирган Мукаррам Ҳожиматовага ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва Халқ банки Ангрен шаҳар йўналтирилди.

📌Қурувчилик бўйича зарур кўникма ва сертификат олиш юзасидан мурожаат қилган Ш. Нарбаева Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан қурувчилик соҳаси бўйича касбга йўналтирилди.
Ишга жойлашиш масаласида мурожаат қилган С. Аҳмедова, Н.Сайфутдинова, Д. Саидоваларнинг бандлиги таъминланди.

🔹Маҳалла ёшлари орасида асосий муаммолардан бири, бандлик масаласи бўлиб, учрашув давомида ушбу муаммолар ўрганилди ва бартараф этилиши учун зарур чоралар кўрилди.
@angrenhokimligi_7
#1_сектор

"Наврўз-1" МФЙда "Аёллар дафтари", " Ёшлар дафтари" рўйхатига киритилганлар билан учрашувда шаҳар ҳокими Ш. Маҳмудов, шаҳар Халқ қабулхонаси мудири В. Ибрагимовлар ҳар бир фуқаронинг мурожаатини диққат билан тинглади,.

Муаммо ва масалалар ечими юзасидан аниқ чоралар белгиланди, мутасадлилар зиммаларига топшириқлар юкланди.
Forwarded from Toshkent viloyati prokuraturasi (L B)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ер ажратишдаги фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

📲Тошкент вилоят прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Youtube | Tvp.uz