Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
Forwarded from Komil Allamjonov
Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида ўқувчи қизни ўғирламоқчи бўлган шахс Миллий гвардия томонидан қўлга олингани ҳақида маълумот берилди. Ундаги фотони кўриб ичларим титраб кетди. Бундай ифлосларни башарасини очиқ кўрсатиш керак. Нима учун қора қилиб беркитилган? Иккинчидан ушбу қизалоқни кўриб қолиб, бефарқ бўлмаган фуқаро Абдулазиз Обидов қизалоқни соғ-саломат таълим олаётган мактабига етказиб, синф раҳбарига топширгани қахрамонлик деб ҳисоблайман. Ҳурматли Абдулазиз Обидов- сизга минг тазим. Аллоҳ сиздек одамлар сонини юртимизда кўпайтирсин. Қизлари бор барча ота-оналар номидан минг раҳмат сизга ҳурматли Абдулазиз Обидов. Аслида сизнинг ушбу ҳаракатингиз учун давлат мукофоти берилиши керак. Сиз бундан юксак мукофотга лойиқсиз. Ҳурматли матбуот ходимлари ва блогерлар, сиздан катта илтимос, кўпроқ ёритайлик шундай қахрамонларни, зеро улар фақат ва фақат кўпайсин. Болаларга кўз олайтирган хайвонлар қамоқда чирисин. Дунёни манаман деган инсон ҳуқуқлари ташкилоти танқид қилса ҳам шу фикримда қоламан. Миллий гвардия ходимлари сизларга эса фақат респект👍. Бор бўлинг доим!!!

#АбдулазизОбидовқахрамон
#МиллийГвардиягаРеспект

@allamjonov_ki
☑️Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Тошкент вилояти худудий бошқармаси ва Тошкент вилояти суди ҳамкорлигида вилоят суди биносида “Вилоятларда маҳаллий журналист ва блогерлар учун суд органларининг очиқлиги ва шаффофлиги масалалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг суд мажлисларида иштирок этиш тартиби” мавзусида матбуот анжумани қизғин руҳда савол-жавобга бой тарзда ўтди.
#Ангрен

"Красногорск" шаҳарчасида китоблар карвони
🔰Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ташаббуси билан жорий йилнинг 28 январидан 28 февралига қадар «Етакчилар билан ишлаш ойлиги» ўтказиб келинмоқда. 🔹Мазкур ойлик доирасида «Китоб карвони» лойиҳаси доирасида мактабларга китоблар топширилмоқда. «Китоб карвони» "Красногорск" шаҳарчасидаги 44-, 45-, 46-умумий ўрта таълим мактабларига етиб келди.
▪️Республика Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан шаҳарчадаги ушбу мактабларга 500 донадан китоб совға қилинди ҳамда мактабга Кенгаш раисининг ишонч ёрлиғи топширилди.
🔺 Шунингдек, билим даргоҳларида бадиий адабиётларни топширишга бағишланган адабий-бадиий кеча ҳам ташкил этилди.

@angrenhokimligi_7
☑️"Красногорск" шаҳарчасида ўтказилган тадбирда Ангрен шаҳар ҳокимининг ўринбосари Салим Анарбоев, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши аппарати бошланғич ташкилот етакчилари билан ишлаш бўлими бошлиғи Жалолиддин Эшқувватов, Ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши раиси Шоҳруҳ Иномхонов, Марказий Кенгаш ходимлари, Ёшлар иттифоқи Ангрен шаҳар Кенгаши раиси Ирода Хаиткулова, Маънавият маърифат маркази шаҳар бўлими раҳбари Алижон Юсупов ҳамда китобсевар ўқувчилар иштирок этдилар.
@angrenhokimligi_7
☑️Маълумки, Тошкент вилояти ДСҚ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Р.Раимов ташаббуси билан "Янги Гўшсой" маҳалласидаги кўчалар йўлларини текислаш ишлари олиб борилди. ▪️Ушбу жараёнда, яъни, маҳалла ички кўчаларига шағал қопламаларини ётқизиш ишларида Ангрен шаҳар Давлат солиқ инспекцияси, Фавқулодда вазиятлар бўлими хамкорликда юкоридаги ишлар ташкиллаштирилди. ▪️Ҳамкорликда амалга оширилган ишларга зарур техникалар ҳам жалб этилди ва ушбу хайрли амал баҳамжитҳатликда ташкиллаштирилди. @angrenhokimligi_7