Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#ёшлар_сиёсати
Ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди

🔹Бугун Олмалиқ КМК АЖ бошқаруви раиси, сенатор Абдулла Хурсанов ва Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудовлар иштирокида “Гулзор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 5-умумтаълим мактабининг биносида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Уни Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов кириш сўзи билан бошлаб берди ва шаҳарда ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ташкил этилишидан асосий мақсад ва вазифаларини тушунтириб, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар муаммоларини ҳал этиш устувор вазифа эканини таъкидлади.

☑️Учрашувда ОКМК АЖ бошқаруви раиси А.Хурсанов ҳам сўзга чиқиб, бугунги кунда юртимизда ислоҳотлар жадал давом этаётгани, айниқса, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, “2021 йил - Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва унга киритиладиган таклифларга урғу берди ва барча жойлардаги сингари Ангрен шаҳрида ҳам йирик бунёдкорлик, инвестиция дастурлари муваффақиятли бажарилаётганини алоҳида таъкидлади.
▪️Учрашув қатнашчилари томонидан тадбиркорликнинг афзалликлари, кредит олишнинг тартиб-тамойиллари ҳам атрофлича тушунтирилди. Бу борада кредит олиб, тадбиркорлик билан шуғулланаётган ёшлар ҳам муносабат билдирдилар.
🔹Шунингдек, шаҳар ҳудудидаги “Алишер Навоий” номли истироҳат боғи, “Ёшлар маркази”ни реконструкция қилиш, IT парки ва туризмни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар хусусида ҳам фикр юритилди.
Ангрен шаҳридаги барча секторлар ҳамда корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари, кенг жамоатчилик ва ОАВ, вакиллари ҳамда блогерлар иштирокидаги мазкур учрашувда Ангрен шаҳридаги "Гулзор", " Майдон", "Янги Ҳаёт" маҳалла фуқаролар йиғинлари уюшмаган ёшларининг мурожаатлари ва таклифлари атрофлича кўриб чиқилди.

⚡️Асосан бандлик, фарзандларини мактабгача таълим муассасасига жойлаш, касб-ҳунар эгаллаш билапн боғлиқ масалалар ечими юзасидан тегишлилиги бўйича ижрога қаратилди. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Ёшлар билан учрашув самимий мулоқотда ўтди ва унда 50 тадан ортиқ мурожаат кўрилди.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар

👫Болаларга қоидаларни ўргатиб, улар иштирокида содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олайлик

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
#Эълон

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотида бўлган ҳолат – тарбиячининг хатти-ҳаракатлари бўйича "Ёшлар кундалиги" канали шарҳловчиси чиройли жавоб берибди.

Муҳокамада иштирок этинг, зеро фикр алмашиш ҳамиша фойдали.

Мақолани ўқиш учун БУ ЕРГА ЎТИНГ
☑️Ангрен шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этиладиган сайёр қабул, "Ёшлар билан учрашув", очиқ мулоқот ва шу каби тадбирларнинг юқори савияда ўтиши учун Ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Шохруҳ Баймаков, Ташкилий назорат гуруҳи бош мутахассиси Бекруз Ўразалиевлар ўз вазифаларини сидқидилдан адо этишади. Бугун "Гулзор" маҳалласида бўлиб ўтган навбатдаги "Ёшлар билан учрашув" тадбирини ташкилий жиҳати ҳам эътиборга лойиқ бўлди. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7