Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
103K photos
7.95K videos
116 files
20.8K links
Download Telegram
#нам_пишут
#благодарность
Здравствуйте!
Прошу Вас опубликовать у себя на канале мое благодарственное письмо к работникам хокимията и махалли "Янгиабад", а в частности заместителю хокима города Ангрена Назаровой Наргизе , специалисту махалли Янгиабад Губаловой Шахло, председателю махалли Иброхимову Дильшоду за содействие в воссоединении семьи с двумя детьми.

Огромное всем спасибо! Всем наши поздравления с новым годом! Наши пожелания здоровья, долгих лет и успехов в их нелёгком труде!!
@angrenhokimligi_7
Солиқ ставкалари ДСҚ ахборот хизмати инфографикаларида

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Россиядаги меҳнат мигрантлари қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари юридик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар орқали ҳимоя қилинади

Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимизнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу мамлакатдаги юридик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ҳамкорлик битимларини имзолаган. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати маълум қилди.

Ушбу битимларга мувофиқ қуйидаги ҳолларда ҳуқуқий ҳимоя қилиш кўзда тутилган:

меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби бўйича - иш берувчи томонидан ҳужжат билан тасдиқланган қарздорликларни ундиришга оид даъволарни судгача бўлган тартибда ёки суд тартибида ҳал қилиш;

меҳнат мажбуриятларини бажариш вақтида меҳнат мигрантининг соғлиғига етказилган зарар учун иш берувчи томонидан моддий ва маънавий зарарларни қоплашга оид даъволарни судгача бўлган тартибда ёки суд тартибида ҳал қилиш масалалари;

ишчининг меҳнат вазифаларини бажариш жараёнида вафот этиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш ёки меҳнат вазифаларини бажаришда соғлиғига етказилган зарар учун моддий тўловларни ундириш юзасидан суғурта полиси ёки Россия Федерацияси Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан суғурта тўловларига оид даъволарни судгача бўлган тартибда ёки суд тартибида ҳал қилиш масалалари;

Россия Федерациясидан маъмурий чиқариб юбориш тўғрисида ноқонуний қабул қилинган суд қарорларини бекор қилиш юзасидан аппеляция ва кассация тартибида шикоят киритиш борасидаги юридик ҳаракатлар.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Реализация

Талаб қатъий: кўмир эҳтиёжи қондирилади

Кунлар кескин совиб, республикамиз бўйича энергия ресурслари, хусусан кўмир ёқилғисига талаб ошиб кетди.

Ана шу талабни қондириш мақсадида «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти «Кўмир таъминот» масъулияти чекланган жамияти буюртмасига кўра кунига ўртача 5-6 минг тонна кўмирни аҳоли эҳтиёжлари учун етказиб бермоқда.

«Кўмир таъминот» МЧЖдан олинган маълумотларга кўра, ҳудудлардаги мавжуд 92 кўмир омборида 7 январь ҳолатига 130 минг тонна ёқилғи заҳираси бор. Айни пайтда аҳолига кўмир тарқатиш қизғин давом этмоқда.

"Кўмир таъминот" МЧЖ Қашқадарё филиалининг Темур Ҳакимов раҳбарлик қилиб келаётган Шаҳрисабз кўмир омбори жамоаси Шаҳрисабз, Китоб туманлари, Шаҳрисабз шаҳар аҳолиси ва ижтимоий соҳа муассасаларига қиш мавсумида 13 минг 167 тонна кўмир етказиб бермоқда.

Шаҳрисабз ва Китоб туманининг тоғли Ғелон, Қабзахона қишлоқлари аҳолиси ва мактаблари, мактабгача таълим ташкилоти ва тиббиёт бирлашмасига бир кунда 100 тоннадан зиёд кўмир етказиб берилди.

@uzbekkumir_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#видео_репортаж

“Аппартак” кўмир конида бошқа конлардагидан фарқли ўлароқ фақат автомобиль транспортида фойдаланилади. Темирйўл хизмати йўқ. Мураккаб тоғ-кон шароитида бунга зарурат ҳам йўқ. Автомобиль транспорти ходимлари яхши ишлаб турса конда экскаваторлар тўхтаб қолмайди ва қазиб олинган кўмир саралаш омборига ва ундан истеъмолчиларга пешма-пеш еказиб берилади.

"Ўзбеккўмир" Ахборот хизмати "Аппартак кўмир кони"даги бугунги иш жараёнларини яқиндан ўрганди. Видеолавҳа👇🏼👇🏼👇🏼

@uzbekkumir_uz
#мурувват
#эътибор
#ёшлар_масаласи

🔰Ўксик қалбларга қувонч олиб кириш орқали уларни ҳаётга қизиқишларини оширишдек азгу амал саховатпешаликнинг мезонидир.

🔰Орамизда бундай фазилат эгалари кўплаб топилади. Бугунги кунда шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов ўсиб келаётган ҳар бир ёш авлоднинг бугуни ва эртасининг мазмунли ўтишига алоҳида эътибор қаратмоқда.

📌Ўқувчиларнинг таътил кунларида шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов, шаҳар Халқ таълими бўлими мудири Р.Абдуқодировалар “Боботоғ” маҳалласида истиқомат қилувчи, уйда таълим олаётган ўқувчилар Ҳасан, Ҳусан ва Зоирбекларнинг яшаётган хонадонларига ташриф буюрдилар ва улар билан дилдан суҳбатлашдилар.

Янги йил кириб келиши муносабати билан уларга телевизор туҳфа қилинди. Бундай эътибор ва кўрсатилган ғамхўрлик учун барча мамнун бўлди.

🔹Ушбу ташрифга “Боботоғ” маҳалла раиси М.Убайдуллаев ҳамроҳлик қилди.
@angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Замонамиз_қаҳрамони

Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов уйда таълим оладиган ўқувчилар хонадонида бўлди. Самимий мулоқотдан кўнгиллар қувончга тўлди.