Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#савоб #мурувват “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан моддий ёрдам кўрсатилди 🔹Хайр-эҳсон қилганнинг молига барака берибгина қолмай, дунё ишларида ҳам яхшиликларни насиб этади, Яхёхон БОБОХОНОВ - Ангрен шаҳар Бош имом-хатиби: - Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416-сон Фармони бўйича «Вақф» хайрия жамоат фонди ташкил этилди. Фонд 10 май куни Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди. Хайр-эҳсон - савобли, хайрли амалдир.
Айни кунларда шаҳримизда коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш билан бир қаторда кўплаб ҳайрли ишлар ҳам қилинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан шаҳар ҳудудидаги 51 та маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи ижтимоий кам таъминланган оилаларнинг ҳар бирига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Жами 510 та озиқ-оватлар жамланмаси ҳар бир маҳаллага 10 тадаан тарқатилди.
Ушбу хайрли ишлардан кўзланган мақсад – кам таъминланган, ёрдамга муҳтож аҳоли қатламига ёрдам қўлини чўзишдан иборат. Аслида “Вақф” хайрия жамоат фонди саҳоватпеша инсонларнинг беғараз ўтказган эҳсонларини кам таъминланган оилаларга етказишни мақсад қилган.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7