Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
103K photos
7.96K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
Ангрен шаҳрида секторлар раҳбарлари жойларда сайёр қабул ўтказилиши йўлга қўйилган.

Радха Усмонова:
Навбахор ва Зарбулок МФЙ сайер кабул утказилди

Бугун шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари А.Мирходжаев "Зарбулоқ", "Навбаҳор" маҳаллаларида сайёр қабул бўлди.

Унда фуқароларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, бошқарув сервис компаниялари, ёритгичлар ўрнатиш билан боғлиқ муаммолари кўрилди.

Ҳар бир мурожаат эътиборга олинди, ижроси юзасидан зарур топшириқлар берилди ва назоратга олинди.
Бугун Ангрен шаҳрида “Олмалиқ кон-металлургия комбинати”нинг 
75 йиллиги муносабати билан Дукент маданият марказида байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда  шаҳар
ҳокими Алишер Райимов кончиларни байрам билан қутлади.

Шаҳар ҳокими ўз табригида “Олмалиқ
кон-металлургия
комбинати”
мамлакатимиз саноатининг етакчиларидан бири эканлигини, 
комбинат рангли металлар ишлаб чиқариш бўйича
мамлакатимиздаги етакчи корхона ҳисобланишини таъкидлади.

Қайд этилганидек, Ўзбекистонда қазиб олинадиган кумушнинг
қарийб 90 фоизи ва олтиннинг йигирма фоизи Олмалиқ КМК ҳиссасига тўғри келади. Мис қазиб олишда эса комбинат нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда ҳам етакчи ўринни эгаллайди.

Тадбир давомида кўп йиллар давомида фидокорона меҳнат қилаётган бир қатор меҳнаткашлар эътироф этилди ва рағбатлантирилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
Тадбирда концерт дастури намойиш этилди.