Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
105K photos
8.03K videos
118 files
21.1K links
Download Telegram
#кун_тартиби

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов раислигида фаоллар залида прокурор А.Хайриддинов, Солиқ инспекцияси бошлиғи Б.Шомирзаев, ҳоким ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида навбатдаги "ҳокимлик соати" ўтказилди.

Йиғилиш кун тартибида Давлатимиз раҳбарининг Тошкент вилоятига ташрифи чоғида берилган топшириқлар ижроси бирма-бир таҳлилий муҳокама қилинди.

Хусусан, "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури ижроси бўйича ҳар бир раҳбарга бириктирилган оилаларнинг шароити ўрганилганлиги,  бандлигини таъминлаш борасидаги вазифалар кўриб чиқилди. Топшириқ ижроси юзасидан сусткашликка йўл қўйган масъуллар кескин танқид қилиниб, огоҳлантириш берилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
Ангрен шаҳрида "Камбағалликдан фаровонлик сари" тамойили асосида кенг кўламли ишлар йўлга қўйилди.

Мутасадди ташкилотлар ва корхоналар раҳбарларига кам таъминланган оилалар бириктирилди, индивидуал дастур ишлаб чиқилиб, белгиланган талаблар асосида муаммолар бартараф этилишига эришилаяпти.

Бугун шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мавлуда Абдурахмонова "Дўстлик"," Облиқ", "Янги Гўшсой"," Чинниобод", "Кимёгар" маҳаллаларида рўйхатга олинган оилаларнинг ижтимоий аҳволини кўздан кечирди. Маҳалла еттилигига ушбу йўналишда вазифалар топширди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
Шаҳар ҳокимининг ўринбосари М.Абдурахмонова маҳаллалардда "Камбағалликдан фаровонлик сари"  дастури доирасида бажарилган ишларни ҳамда рўйхатга олинган оилалардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#ижтимоий_эълон

Ангрен шаҳар 14-ДМТТ директори Шуҳрат Бобожоновнинг ташаббуси билан турли хилдаги кузги мавсумий гуллар тарқатилмоқда. Бунинг учун 14-ДМТТга мурожаат қилиш керак.

Телефон +998998790221
Айни дамда шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мавлуда Абдурахмонова "Ҳаккарман-Янги Жигаристон" маҳалласида бўлиб турибди.

Унда маҳалла еттилиги фаолияти ва айниқса, қийналган оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича берилган топшириқлар ижросининг таъминланишини ўрганмоқда.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub