Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.53K subscribers
122K photos
9.06K videos
138 files
23.7K links
Download Telegram
Ангрен шаҳрида "Камбағалликдан фаровонлик сари" тамойили асосида кун давомида шаҳар ҳокими, секторлар ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари маҳаллаларда бўлдилар.

Шунингдек, мигрантлар билан видеомулоқотлар ташкил қилинди. Меҳнат миграциясида бўлган оилалар ўрганилди.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов кун давомида маҳаллаларда бўлди. Асосан миграция билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратди.

Куннинг кечки вақтида шаҳар раҳбари "Майдон" маҳалласида меҳнат миграциясида бўлган оилалар аъзолари билан учрашди.

Дастлаб шаҳар ҳокими А.Райимов маҳалла ходимлари билан биргаликда
"Майдон" МФЙ "Майдон" кўчаси 23-уйда яшовчи У. Ғофуровнинг оиласида бўлдилар. Маълум бўлишича, ушбу хонадон аъзолари оиласи билан Россия Федерацияси, АҚШда яшаб, меҳнат фаолиятини йўлга қўйган. Хонадон эгаси Г.Менглиева шаҳар ҳокими билан суҳбат давомида ўз фарзандларининг хорижда соғ-саломат меҳнат қилаётгани ва оилада муаммолар йўқлигини маълум қилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
Ангрен шаҳрида Давлатимиз раҳбарининг меҳнат миграцияси масалалари билан тизимли ишлаш, чет элда мавсумий ишларда ишлаб қайтган ва яна кетиш истагида бўлганларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш юзасидан белгилаб берган вазифаларни бажаришга киришилди.

Маълумки, шаҳар ҳокими Алишер Райимов чет элда меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган мигрантлар билан видеомулоқот қилган эди.

Мазкур видеомулоқотни кузатган ҳамшаҳаримиз Ангренга қайтди!

Батафсил

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
Ангрен шаҳар Миграция Штаби ташкил этилди

Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими биносида "Ангрен шаҳар Миграция Штаби" ўз фаолиятини бошлади.

Бугун эрталаб шаҳар ИИБ бошлиғи, Штаб раиси А.Мирходжаев бошчилигида ҳоким ўринбосарлари С.Анарбоев, М.Абдурахмонова, Маҳаллалар уюшмаси раҳбари З.Ходжиматов ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими масъуллари иштирокида ўтказилган йиғилишда Штаб аъзолари ва уларнинг вазифалари ҳамда амалга ошириш лозим бўлган топшириқлар муҳокама қилинди.

Аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
СЕКТОР РАҲБАРИ МИГРАНТЛАР БИЛАН ВИДЕОМУЛОҚОТДА БЎЛДИ

Бугун кечки вақтда шаҳар ИИБ бошлиғи,  3-сектор раҳбари Азимжон Мирходжаев хорижда меҳнат қилаётган Ангрен шаҳри фуқаролари билан онлайн видеомулоқотда бўлди.

Хусусан, "Намуна"  маҳалласида яшовчи фуқаро бугунги кунда Россия Федерациясида меҳнат фаолияти ва яшашига оид шароитларни, унинг даромади ва ҳозирги аҳволи хусусида суҳбатлашди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub