Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида ҳоким ўринбосари Мавлуда Абдурахмонова, 3-сектор раҳбари Абид Арипов, Халқ қабулхонаси мудири Насиба Гафурова ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида "Улуғбек" маҳалласида сайёр қабул бўлди
Сайёр қабулда фуқаролардан жами 17 та мурожаат келиб тушди. Асосан турар-жой, коммунал тўловлардаги муаммоларни ҳал этишда кўмаклашиш, иссиқ сувни йил давомида узатиш, хизмат кўрсатиш соҳасига газ таъминоти, тикувчилик учун мактабдан жой ажратиш ва "Устоз-шогирд" анъанасини йўлга қўйишга оид мурожаатлар кўрилди.

Ҳар бир мурожаат атрофлича муҳокама қилинди ва тегишли тартибда ўрганиш ва ижросини таъминлаш юзасидан зарур кўрсатмалар берилди ва назоратга олинди.
"Боботоғ" маҳалласида "Маънавият хиёбони"ни барпо этиш ишлари изчил давом этаяпти
"Боботоғ" маҳалласида "Маънавият хиёбони"да ободончилик ва бунёдкорлик ишларини амалга оширишда "Ўзбеккўмир" АЖ ""Қурилиш-монтаж ишлари" филиали, "Ангрен ИЭС" АЖ ташаббус кўрсатишмоқда.