Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
7.99K videos
118 files
21K links
Download Telegram
Уруш фахрийларига эҳтиром кўрсатилди

Юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги йўлида Иккинчи жаҳон урушининг суронли йилларида жанг қилганлар хотираси мангудир.

"Боботоғ" маҳалласида яшовчи Эльвира Якименко бугунги дориломон кунларга шукроналик билан умргузаронлик  қилмоқда.

Иккинчи жаҳон  урушига тенглаштирилган фахрий Эльвира Якименконинг қувончи чексиз бўлди.

Президентимиз томонидан кўрсатилган ғамхўрлик, ажратилган моддий  рағбат, келтирилган қимматбаҳо эсдалик совға-саломларидан ғоятда хурсандлигини ўзаро мулоқотлар давомида баён қилди.

Сана муносабати билан вилоят ҳокими Зойир Мирзаев, шаҳар  ҳокими  Алишер  Райимов, ҳоким ўринбосарлари, Мудофаа  бўлими, 42219-ҳарбий  қисм,  "Нуроний" жамғармаси,  Ёшлар  ишлари агентлиги, Тиббиёт бирлашмаси ва жамоат ташкилотлар вакиллари томонидан Эльвира Якименкогп ҳам  Давлатимиз раҳбарининг байрам Табриги ўқиб эшиттирилди, пул маблағлари ва совғалар етказилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Сана муносабати билан бугун Ангрен шаҳрида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан беш нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисининг ҳар бирига  Давлатимиз раҳбарининг байрам Табриги ўқиб эшиттирилди. Пул маблағлари, қимматбаҳо совғалари  етказилди.

"Боботоғ" маҳалласида бўлиб ўтган тантанали тадбир янада кўтаринкиликда ўтди.

Каттаю кичикка бирдек қувонч улашилган тадбир таассуротлари айниқса, ёшлар учун моҳиятан аҳамиятли бўлди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Хабар берганимиздек, шу кунларда Ангрен шаҳар "Грум" маҳалласи "Тошкент" кўчасида пиёдалар йўлаги қурилмоқда.

Бугун шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов ушбу ҳудудда бўлди ва йўлак қурилиши жараёнини кўздан кечирди.

Қурилиш сифати ва иш ҳажмини ошириш бўйича зарур кўрсатмалар берди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube