Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
Озеленение и благоустройство в школе №33 г. Ангрена осуществляется систематично.
Ангрен шаҳар "Карвон" МФЙ 22-МТМ /олди/ Д-200 сув қувуридаги носозлик бартараф этилди
#ёшлар_сиёсати

Ангрен шаҳар ҳокимлиги ва секторлар раҳбарлари томонидан оталиққа олинган ёшлар билан ишлашга алоҳида эътибор бериб келинмоқда.

Жорий йилнинг 12 апрель куни шаҳар ҳокими Алишер Райимов 1-сектор ҳудудида жойлашган "Самарчўғ" ,"Қатағон", "Гўзал" маҳаллаларида бўлди.

Унда уюшмаган ёшларга қаратилаётган эътибор ва уларнинг бандлиги билан қизиқди.

"Қатағон", "Самарчуғ" маҳаллаларида яшовчи ёшларнинг 12 нафари шаҳар ҳокимига бириктирилган.

Шаҳар раҳбари ёшлар иштирокида уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, спорт тўгаракларига жалб қилиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида тадбирлар ташкил этиш зарурлиги бўйича маҳалла еттилигига топшириқлар берди.

Шунингдек, шаҳар ҳокими ўзига бириктирилган ёшлар хонадонида бўлди. Уларнинг ўзлари ва ота-оналари билан суҳбатлашди.
Ёшларни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда ҳар томонлама камол топишига кўмаклашиш мақсадида Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан амалий тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.

Жумладан, шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов 2-сектор таркибида бўлган “Боботоғ” маҳалласида бўлди ва маҳалла раиси, ёшлар етакчиси билан ўзига бириктирилган ёшлар билан юзма-юз мулоқотда бўлди.

Шунингдек, шаҳар прокурорининг ташаббуси билан оталиққа олинган ногиронлиги бўлган оилага ногиронлик араваси етказилди.

Учрашув давомида,  ёшларнинг қизиқиш ва интилишлари ўрганилди. Маълум бўлишича, айрим ёшлар уйда хорижий тиллар, ахборот коммуникация технологиялари билан шуғулланмоқда.

Баъзи ёшларга эса мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш бўйича тушунтиришлар берилди.