Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бошчилигида ишчи гуруҳи аъзолари "Кимёгар" МФЙ "Қорабоғсой" кўчасида ноқонуний қурилмалар бўйича ўрганиш олиб борди.

"Қорабоғсой" дарёсига яқин бўлган ҳудудда автомобилларга сервис хизмати кўрсатиш ва бошқа йўналишдаги тадбиркорлик фаолиятини қонун ҳужжатлари асосида юритиш бўйича тушунтиришлар олиб борди ва шароитлардан келиб чиқиб, тадбиркорликни кенгайтиришда қонунийликни таъминлаш зарурлигини таъкидлади ва кўрсатмалар берди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Forwarded from Nurafshon TV | rasmiy (NURAFSHON TV)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ANGREN SHAHRI_YASHIL MAKON UMUMMILLIY LOYIHASI DOIRASIDAGI ISHLAR_10.04.2024

OBUNA BO'LING: NURAFSHON TV
#Rasmiy
           
Aripov Muzaffar Akbarovich -  Piskent tumani hokimi vazifasini vaqtincha bajaruvchi etib tayinlandi.

M. Aripov 1985-yilda Toshkent viloyatida  tugʻilgan. Maʼlumoti  – oliy. 2010-yilda Toshkent davlat agrar universitetini,  2020-yil Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasini tamomlagan.

Lavozimga tayinlangunga qadar, Toshkent viloyati hokimligi Tashkiliy-kadrlar guruhi rahbari lavozimida ishlab kelayotgan edi.

Piskent tumani hokimi lavozimida ishlab kelayotgan Nodirbek Yakubov oʻz arizasiga binoan egallab turgan lavozimidan ozod qilindi.

Bugun shu munosabat bilan Xalq deputatlari Piskent tumani Kengashining navbatdan tashqari sessiyasi oʻtkazildi.

Yigʻilishda viloyat hokimi Zoyir Mirzayev ishtirok etdi.

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitte‌‌
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#рейд
Аҳолининг осойишталигини,  муҳит хавфсизлигини таъминлаш,  ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг барвақт  олдини олиш ва жиловлаш мақсадида профилактика тадбирлари бошланди.

Бугун куннинг тунги вақтида шаҳар прокуратураси, ИИБ, Миллий гвардия  Қўриқлаш бўлими ходимларининг ҳамкорлигида "Хавфсиз тун" тадбири бўлиб ўтмоқда.

Унда қизил тоифага кирган маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, муҳитни муҳофаза қилиш, мавжуд кўнгилочар масканлар, компьютер, билярд ўйинхоналарида белгиланган иш тартиби асосида фаолият юритишни таъминлаш бўйича профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Тунги соатларда бемақсад юришга шароит яратмаслик ва бу вақтда турли ҳуқуқбузарлик ҳолатларини жиловлаш мақсадида профилактик суҳбатлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи томонидан хонадонбай ўрганилмоқда.