Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
103K photos
7.95K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
#Umumxalq_xayriya_hashari
#Angren

Bugun Angren Abu Ali ibn Sino nomidagi jamoat salomatligi texnikumida  ''Hashar elga yarashar!'' shiori ostida umumxalq xayriya hasharida  texnikum ishchi-hodimlari, o‘qituvchilar va o‘quvchilar birdamlikda bel bog'lab  obodonlashtirish ishlariga  hissa qo'shdilar.

Yurtimizda “Navro'z”  bayramini keng nishonlash hamda muborak Ramazon oyini munosib tarzda o‘tkazish, atrof-muhitni obodonlashtirish, ko'kalamzorlashtirish targ‘ib qilindi.

Texnikum atrofi, hovlilar va dars xonalari tozalanib, daraxt va yo‘lak bardyurlari oqlanib, xazon va chiqindilardan tozalanib, ko‘chatlar o‘tkazilib, texnikumning ozoda va ko‘rkam bo‘lishiga barcha o‘z xissasini qo‘shdi.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#қадрият
#1_сектор

"Кимёгар" маҳалласи кўп қаватли уйлардпн иборат бўлиб, бугунги кунда турли миллатлар тинч, аҳил-тотув яшайдилар.

Бугун эрталабдан маҳалла раиси бошчилигида кайвонилар, келинлар, қизлар ва Оқила аёллар баҳамжиҳатлик билан сумалак таомини тайёрладилар ва ҳозир дошқозон атрофига жамланганлар эзгу ниятлар билан баҳорий таомни қайнатмоқда.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Ҳашар - халқимизга хос эзгу, амалий қадрият. Бугунга қадар сақланиб келинаётган ҳашар аслида одамларни баҳамжиҳатликка, аҳилликка чорлайди. Эзгулик сари бирлаштиради. Ободлик, тозаликни таъминлайди.

Бугун эрталабдан "Гулбоғ" маҳалла аҳли ўз кўча йўли ва ариқ-зовурларни тартибга келтириш ишларини бажардилар. Ҳудуддаги дов-дарахтларга шакл-шамойил бериш ишларини бажардилар. Ҳашар кун давомида уюшқоқлик ва кўтаринкиликда ўтиши учун маҳалла ходимлари бош-қош бўлаяптилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Бугун умумхалқ хайрия ҳашари "Дўстлик" маҳалласидп ўзгача ўтмоқда.

Одамларнинг кайфияти кўтаринки. Негаки, маҳаллада "Металлург" дала ҳовлисининг пастки қисмида канал бўйи ва атрофининг хавфсизлиги таъминланмоқда.

Ушбу хайрли амал Ангрен шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжоновнинг ташаббуси билан амалга оширмоқда. Аҳолининг ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида канал бўйига бетон тўсиқлар ўрнатиш ишлари бажарилаяпти. Ушбу жараёнда Экология бўлими раҳбари Беҳруз Уразалиев ҳамда маҳалла фуқаролари қатнашаяптилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube