Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
103K photos
7.96K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
🌐 «Соғлом турмуш тарзи» платформаси ҳақида

@Rasmiy_xabarlar_Official
🏆 «Соғлом турмуш тарзи ривожланган маҳалла» ТАНЛОВИ

@Rasmiy_xabarlar_Official
📺 Йирик медиа платформадан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон аҳолиси орасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш

@Rasmiy_xabarlar_Official
«Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони ижроси бўйича эришиладиган НАТИЖАЛАР

@Rasmiy_xabarlar_Official
#Тадбир
АВТОМОБИЛЧИЛАР ШАРАФЛАНДИ

Транспорт соҳасида "Автомобилчилар куни" байрами нишонланаётганига ҳам деярли юз йилдан ошибди. Бу кунни транспортчилар интиғлик ва ўзгача кайфиятда кутиб оладилар. Бу бежиз эмас.

Ўзбекистон кўмир саноатида автомобиль транспортининг ҳиссаси беқиёс. Айни кунларда Ўзбеккўмир" АЖ Автомобиль ва технологик тарнспоти филиалида юзлаб автомобильчилар фидокорона меҳна қилмоқда. Касб байрами муносабати билан корхонада тантанали тадбир ўтказилди.

Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ташкилотчилигидаги тадбирда соҳа ходимларининг машаққатли меҳнати алоҳида эътироф этилди. Бир гуруҳ соҳа заҳматкашлари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбир байрам концерти билан якунланди. "Ўзбекнаво" ташкилоти хушовоз хонадаси Феруза Абдуллаева ўзининг дилтортар қўшиқлари билан АТТ жамоасини ҳушнуд этди.

Қутлуғ Тешабоев,
АТТ ходимлар бўлими бошлиғи
@uzbekkumir_uz
#спорт #таълим 🏆35-умумий ўрта таълим мактабининг 3-"А" синф ўқувчиси Сардорбек Ибрагимов уч йилдан буён спортнинг каратэ тури билан шуғулланиб келади. Спорт билан мунтазам шуғуллангани боис ҳам кўплаб диплом ва медаллар соҳибидир. ⚡️Ёш спортчимиз бугунги кунда тенгдошларига ўрнак бўлиб, бўш вақтини унумли ўтказмоқда. Х.БАЛТАБАЕВА, мактаб директори
#Ангрен Ангрен шаҳрида "Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка "маҳаллабай" етказиш бўйича Штаб ташкил этилди. 📌Намунавий ишчи гуруҳидан иборат ушбу Штаб жорий йилнинг 31 октябрь кунидан фаолият кўрсата бошлайди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Ишонган кучим - муаллимлар, зиёлилар

Президент: Учителя, интеллигенция - сила, на которую я полагаюсь

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркиянинг ғарбий ҳудудларида юз берган табиий офат – кучли зилзила оқибатида инсонлар қурбон бўлгани, кўплаб фуқаролар жaроҳат олгани ҳамда катта талафот кўрилгани муносабати билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга таъзия йўллади.
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатларда шифо топишини тилади.

Президент Республики Узбекистана Шавкат Мирзиёев выразил соболезнования Президенту Турецкой Республики Реджепу Тайипу Эрдогану в связи с жертвами и многочисленными пострадавшими, а также значительными разрушениями в результате сильного землетрясения в западных регионах Турции.
Глава нашего государства выразил слова сочувствия и поддержки семьям погибших, а также пожелания скорейшего выздоровления пострадавшим.

#Mirziyoyev #hamdardlik #Turkiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Туркиядаги зилзилада ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқлиги маълум қилинди

👉 https://kun.uz/88565730

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#спорт
📣📣33-умумтаълим мактабининг 1-"г" синф ўқувчиси Жонибек Мадраимов таэквондо бўйича мусобақада
Тошкент вилояти миқёсида 1-ўринни эгаллади.
🏆 Биринчи даражали диплом ва медал билан тақдирланди.
--—-----------------
📣📣Ученик первого «г» класса школы №33 г. Ангрена Жонибек Мадраимов в соревнованиях по тхэквондо по Ташкентской области занял первое место.

🏆 И стал обладателем диплома первой степени и медали.
⚡️30 октябрь куни Ўзбекистонда 251 кишида коронавирус аниқланди, 2 бемор касалликдан вафот этди

Даволанаётган 2 164 бемордан 267 нафари оғир, 73 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Кун давомида 13 ҳудудда 265 бемор соғайди.

Батафсил

@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Матбуот анжумани — «Мактабгача таълим ташкилотларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик, сифатли кўмир билан таъминлашдаги муаммолар»

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқ ва интернет сайтларида мактабгача таълим ташкилотларига сифатсиз кўмир тарқатилиши, куз-қиш мавсумига тайёргарликдаги камчиликлар билан боғлиқ материаллар эълон қилинмоқда. Бугун, 31 октябрь куни соат 12:00 да АОКАда Мактабгача таълим вазирлиги ва "Ўзбеккўмир" АЖ мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида барча саволларга жавоб берилади.

〰️〰️〰️〰️
📢 Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.

Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020-йил 24-январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзолари томонидан нуфузли халқаро экспертларни жалб этган ҳолда илк маротаба Ўзбекистон Республикасининг Экология кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилди.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН

ЧИТАЙТЕ НА РУССКОМ

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
👇👇👇👇👇
Telegram| Facebook| Instagram
Web site | You Tube |Twitter
#Халқаро_кун

31 октябрь – Бутунжаҳон шаҳарлар куни

📌 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 2013 йил 27 декабрда қабул қилинган резолюциясига асосан, 31 октябрь Бутунжаҳон шаҳарлар куни деб эълон қилинган.

БМТ маълумотларига кўра, бугунги кунда дунё аҳолисининг ярмидан кўпроғи шаҳарларда яшайди. 2050 йилга бориб, бу кўрсаткич 68 % га етиши мумкин. Шу боис дунё миқёсида шаҳар инфратузилмасини яхшилаш, инсонларнинг фаровон турмуш кечиришини таъминлаш мақсадида 2016 йил 23 декабрь куни БМТ томонидан “Шаҳарларни ривожлантиришнинг янги дастури” қабул қилинган.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Angren shahar tarixi muzeyi Qadimiy tarixi bo'limidan. Mugxona. IV-VI asrlarga tegishlidir. Mugxonalarga bir va bir necha oila vakillarini ko'mishgan. Ko'pincha Obliq va Ko'lbuloq manzilgohlarida uchraydi.
⚡️Давлат хизматчиларининг жисмоний фаоллиги оширилади

«Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди.

Унга кўра:

2021 йил 1 январдан бошлаб, барча давлат органлари ва ташкилотларида:

☑️меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш бўйича ходимга «Спорт тарғиботчиси» қўшимча вазифаси юкланиб, унинг иш ҳақига 20 фоиз устама белгиланади;

☑️ҳафтада камида бир марта, иш вақтидан сўнг раҳбар ва барча ходимлари жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари (югуриш, стритбол, футбол, бадминтон, волейбол, баскетбол, стол тенниси, сузиш ва бошқалар) билан шуғулланиши йўлга қўйилади;

☑️ҳар шанба соат 14:00 дан кейин куни ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида югуриш, стритбол, футбол, бадминтон, волейбол, баскетбол, стол тенниси, сузиш ва бошқа спорт турлари бўйича оммавий спорт мусобақалари ташкил этилади. Бунда, мусобақалар байрамона руҳда, «шоу» кўринишида ўтказилишига, ғолиб ва совриндорлар муносиб рағбатлантирилишига алоҳида эътибор қаратилади;

☑️тренажёр зали, «Workоut» майдончаси, спорт майдончалари ва хоналари, спорт машғулотлари ва мусобақаларини молиялаштириш давлат органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда бошқа қонуний манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

☑️биринчи раҳбарларга «шахсий намуна» тамойили асосида ўзларининг антропометрик кўрсаткичларини (семизлик даражаси, вазн индексини камайтириш, саломатликни мустаҳкамлаш) яхшилаш орқали ходимларнинг антропометрик кўрсаткичлари яхшиланишига қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш топширилди.

☑️2021 йил 1 июлдан бошлаб, вазирлик, идора, корхона, ташкилот, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбар ва ходимларининг антропометрик кўрсаткичларини баҳолаш йўлга қўйилади. Кўрсаткичлар рейтинг асосида таҳлил қилиниб, натижаларни онлайн кузатиш тизими ишлаб чиқилади.
Ҳудудларда оммавий спорт билан шуғулланувчилар сонининг ошиши, соғлом овқатланиши (таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори кўп бўлган ҳамда хамирли таом ва ширинликларни, нон маҳсулотларини истеъмол қилишнинг қисқартириши), зарарли одатлар (алкоголь ва тамаки)дан воз кечиш йўли билан касалликка чалиниш, семизлик ва бевақт вафот этиш кўрсаткичларининг камайишига қараб, ҳокимликлар ишига баҳо берилади. Бу бўйича рейтинг ишлаб чиқилиб, «Соғлом турмуш тарзи» платформаси билан интеграция қилинади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий каналига уланинг:
https://t.iss.one/argos_uz
#ижтимоий_эълон

Хўжалик юритувчи субъектлар диққатига!

⚡️Юридик мақомга эга бўлган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари 1-К shakli ойлик (Ташкилот фаолияти тўғрисида) ҳисоботини ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5 санасидан кечиктирмай тижорат ташкилотлари (кичик корхоналар, микрофирма ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан ташқари), уларнинг алоҳида бўлинмалари ва нотижорат ташкилотлари (Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланган рўйхат бўйича) eStat 3.0 автоматлаштирилган тизими орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишлари лозимлиги юзасидан огоҳлантириб ўтамиз.

Ангрен шаҳар Статистика бўлими