Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
105K photos
8.03K videos
118 files
21.1K links
Download Telegram
#наврўз_сайлига_марҳабо

Азиз ҳамшаҳарлар!

Барчангизни 2024 йил 17 март куни Ангрен шаҳар "Ёшлар боғи" да ўтказиладиган "Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!" деб номланган оммавий шаҳар тадбирига таклиф этамиз.

Байрам сайли соат 10:00 да бошланади:

- маҳаллалар, корхона-ташкилотлар, муассалар томонидан алоҳида байрам давралари ташкил этилади;

- Спортчилар томонидан Ангрен шаҳар ҳокими кубоги учун "Миллий кураш" ҳамда турли спорт мусобақалари ташкил этилади;

- пазандаларимиз, ошпазларимиз томонидан миллий таомларимиздан сумалак, ошлар тайёрланиб тарқатилади;

- мусиқа ва санъат мактаблари, маданият марказлари бадиий жамоалари ўз дастурларини намойиш этади.


Энг яхши кўргазма ташкил этган корхона-ташкилот ёки муассасалар, "Ошлар танлови" ғолиблари, "Миллий кураш" мусобақаси ғолиблари шаҳар ҳокимининг махсус эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Соат 11:00 да асосий байрам тантаналари бошланади.

Ушбу дастурда шаҳримизда ижод қилаётган бадиий жамоалар билан биргаликда Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов ва бошқа эстрада хонандалари иштирок этишади.

Байрам шукуҳи кечга қадар давом этади.

Ҳамма Наврўз сайлига!

@angrenmadaniyat
Ангрен шаҳар ҳокими бошчилигида 1-сектор ишчи гуруҳи аъзолари "Қатағон" маҳалласида "Қорабоғсой" кўчасида ўрганиш олиб бораяптилар.
"Қатағон" маҳалласида ҳунармандчилик, боғдорчилик, асаларичилик ва эко туризм учун имкониятлар мавжуд.
Қатағон маҳалласида "ўсиш нуқтаси"ни ўрганиш олиб борилмоқда
Қатағон маҳалласида Т.Қаршибоев хонадонида асаларичилик билан шуғулланади. Файзулла Абдурахмонов бўрдоқи, қорамолчилик билан шуғулланиб, маҳаллага гўшт маҳсулотлари етказмоқда.
Бугун кун давомида Ангрен шаҳар секторлар раҳбарлари томонидан маҳаллаларда “ўсиш нуқтаси”, маҳалладаги имконият ва заҳираларни аниқлаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда.
Шаҳар прокурори У.Хабилжонов бошчилигида 2-сектор ишчи гуруҳ аъзолари томонидан “Ғафур Ғулом”, “Ҳаккарман-Янги Жигаристон” маҳаллаларида шундай ўрганишлар олиб борилди.
Унда “Ҳаккарман-Янги Жигаристон” МФЙ ”Янги авлод” кўчасида бўлдилар. Ушбу кўчада 42 та хонадон ўрганилганида, ҳар бир хонадоннинг имконияти ва ундаги шароитлар кўздан кечирилди. Маҳалланинг драйвери – чорвачилик, паррандачилик, тикувчилик ҳамда иссиқхонада турли гуллар етиштириш билан доимий шуғулланади.