Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.26K subscribers
104K photos
7.99K videos
118 files
20.9K links
Download Telegram
26 февраль куни мамлакатимизда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 26 февраль куни Тошкентда ҳаво булутли бўлади, кечаси қор ёғиб, эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-4 даража совуқ, кундузи 3-5 даража илиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/571317

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

O`zbekcha | Ўзбекча | Русская | Илм-фан | Тезкор
⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятида ўтган ҳафта:

◽️Давлат фуқаролик хизматидаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди.

◽️Халқпарвар раҳбаргина одамларни рози қила олади. Раҳбарликка тайёрлов курслари давом этмоқда.

◽️Филиаллар фаолияти: Инсон ресурсларини самарали бошқариш ва ривожлантириш — муҳим масала.

◽️Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали юзасидан 5 та муҳим факт эълон қилинди.

◽️ Миллий кадрлар захирасидаги номзодлар масъул вазифаларга тайинланмоқда.

◽️Давлат ишига кирмоқчи бўлган номзодлар учун навбатдаги муҳим янгилик ҳақида маълумот берилди.

◽️Раҳбарликка қуйида ишлаб, натижа кўрсатган кадрлар тавсия этилмоқда.

◽️Кўмакч эксперт: Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда у фойдаланмаган меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланадими?

◽️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

◽️Тавсия: Давлат хизматида узоқ ва самарали ишлаш истагингиз бўлса, саломатлигингизга ҳам эътиборли бўлинг.

◽️ Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилди.

◽️Фаолиятида натижадорликка эришган давлат фуқаролик хизматчилари малака ошириш курсида таҳсил олмоқда.

◽️ Янгилик: Эндиликда номзод бир вақтнинг ўзида фақатгина 5 тагача лавозимга ариза юбора олади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Салим Анарбоев - шаҳар ҳокимининг ўринбосари:

- Танлов ҳар йили хорижий тиллар ўқитиладиган мактаблар ўртасида ўтказилади.Бугунги танловда вазирликнинг ахборот тизимида мактаб терма жамоасини рўйхатдан ўтган мактаб жамоалари қатнашмоқда. Шу ўринда таъкидлаш керак, танловда ҳар бир мактабдан битта тил бўйича битта терма жамоа иштирок этмоқда. Ангренда ҳам терма жамоа шаклланган. Жамоа аъзолари 7-9-синфларда ўқийдиган 5 нафар ўқувчидан иборат. Танловда иштирокчиларнинг хорижий тилларни билиш даражаси тест топшириқлари воситасида синовдан ўтказилади. Ушбу шаҳар босқичида Ангрен шаҳридан 30 та умумтаълим мактабидан 150 нафар ўқувчидан таркиб топган жамоа иштирок этмоқда.Танлов ғолиблари қуйидаги миқдорларда Президент соврини билан мукофотланади. Шаҳар босқичида 1-ўрин эгаллаган жамоага 100 миллион сўм, 2-ўринга 75 миллион сўм, 3-ўринга 50 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади
.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар ҳокимининг ўринбосари Салим Анарбоевлар 4-умумтаълим мактабида бўлган чоғларида даставвал ўқувчилар давомати билан қизиқдилар.

Унда шаҳар раҳбари мазкур мактабга бириктирилган Миллий гвардия Қўриқлаш бўлими хизматчилари билан мулоқотда бўлди ва дарс машғулотларига қатнамаётган ўқувчиларнинг ота-оналари билан боғланиш ва мактабга келмаганлик сабабларига аниқлик киритиш юзасидан зарур кўрсатмалар берди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Мактабларда ошхона хизмати қандай?

Ушбу саволга жавоб топиш мақсадида ўрганиш олиб борилди.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов 4-умумтаълим мактабида ошхонадаги аҳволни, ўқувчиларга тайёрлаб берилаётган таомлар сифати, маҳсулотларнинг сақланиши билан боғлиқ жараёнларни жойига чиқиб кўздан кечирди.

Ўрганишда санитария-гигиена қоидаларига риоя қилмаслик бўйича бир қатор камчиликлар аниқланди. Ошхонани ва мавжуд жиҳозларни тоза ва покиза сақлаш, музлаткичдан самарали фойдаланиш, идишларни белгиланган тартибда ювиш, хона ички қисмининг доимий тозалигини таъминлаш, сув жўмракларида носозликни бартараф этиш бўйича зарур топшириқларни берди.

Ўрганишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларининг кўрилиши назоратга олинди.

Хўш, бошқа мактабларда ошхонада аҳвол қандай? Фарзандларимиз қандай таомларни тановвул қилаяптилар?

Кейинги ўрганиш манзили беихтиёр сизники бўлиши мумкин...

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube