Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
103K photos
7.95K videos
116 files
20.8K links
Download Telegram
#сайёр_қабул

Ангрен шаҳрида фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида 4 та секторда маҳаллалар кесимида сайёр қабуллар ташкил этилиши тизимли йўлга қўйилган.

Шаҳар ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари А.Арипов бугун “Обод” маҳалласида сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилди.

Унда фуқаролар шахсий ва ҳудудга оид муаммолари билан мурожаат қилдилар. Ҳар бир мурожаат диққат билан тингланди ва ижобий ҳал этилиши бўйича тегишли мутасаддиларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#сайёр_қабул
#1_сектор

Ангрен шаҳар ҳокими ва ҳокимнинг барча ўринбосарлари маҳаллаларда аҳолини қийнаб келаётган ҳамда ҳудудга оид муаммоларни жойига чиқиб сайёр қабуллар ташкил этаяпти.

Бугун “Соғлом” маҳалласида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Яшин Наралиев бошчилигида коммунал корхоналари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида фуқаролар қабулини ўтказди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#2_сектор
#сайёр_қабул

Ангрен шаҳрида секторлар раҳбарлари жойларда фуқароларни қийнаб келаётган ҳамда ҳудудга оид муаммоларини ўрганиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказмоқдалар.

Бугун шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов "Янги Гўшсой" маҳалласида аҳоли билан учрашди ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқди.

Маҳалла фаоллари сектор раҳбари билан юзма-юз мулоқотларда асосан ичимлик суви таъминотини яхшилаш, ирригация тармоғини тиклаш ва тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ муаммолар юзасидан мурожаат қилдилар.

Ҳар бир мурожаат тегишли мутасадди ташкилотларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#сайёр_қабул

Ангрен шаҳрида аҳоли мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилмоқда.

Бугун "Гулбоғ" маҳалласида шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов, коммунал корхоналар, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида навбатдаги сайёр қабул бўлди.

Сайёр қабулда фуқаролар маҳалланинг ички йўлларини таъмирлаш, электр таянчларни янгисига алмаштириш, стадион учун ер ажратиш, ҳудуддан ўтган оқова тармоғига уланиш, маҳаллада тиббий пункт ташкил қилиш, айрим корхонадан чиқаётган ҳиднинг атроф-муҳитга таъсири юзасидан мурожаат қилдилар.

Ҳар бир мурожаатни ижобий ҳал этиш масаласи аҳоли билан биргаликда муҳокама қилинди.

Мурожаатларнинг айримлари шу ернинг ўзида ҳал этилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#сайёр_қабул

Ангрен шаҳрида аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва муаммоларини ҳал этиш мақсадида шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида 4-сектор раҳбари О.Хамдамов, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Э.Эргашевлар ҳамда корхона, ташкилотлар раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Олис ва оғир ҳудуд саналган "Жигаристон' маҳалласида бўлиб ўтган сайёр қабулда ҳудудга оид муаммолар, жумладан, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, электр таянчни алмаштириш, йўлни шағаллаштириш ҳамда фуқароларнинг бандлик бўйича қилган мурожаатлари кўриб чиқилди.
#сайёр_қабул

Маълумки, шу кунларда Ангрен шаҳрида секторлар раҳбарлари томонидан маҳаллаларда аҳолини қийнаб келаётган ҳамда ҳудудга оид муаммолар жойига чиқиб ўрганилмоқда.

Навбатдаги ўрганиш манзили "Кимёгар" маҳалласи бўлди.

Унда шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Алишер Райимов, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов, 3-сектор раҳбари Абид Арипов, 4-сектор раҳбари Ортиқбой Хамдамов, корхона, ташкилотлар, ҳарбий қисм масъуллари фуқароларнинг бандлик, 5/3 даҳаси 33-, 34-уйларнинг коммуникация тармоғини таъмирлаш юзасидан мурожаатлари кўрилди.

Сайёр қабулда давомида уч нафар фуқаро ишга жойлаштирилди. Шунингдек, "Ангрен 24/7" БСК масъулларига кўп қаватли уйларнинг коммуникация тармоқларида мавжуд носозликларни таъмирлаш вазифаси топширилди.

Ҳар бир мурожаат атрофлича муҳокама қилинди ва ижроси назоратга олинди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сайёр_қабул
Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида тегишли масъуллар ҳамкорлигида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди.

"Боғи сурҳ" маҳалласида бўлиб ўтган сайёр қабул давомида 14 нафар фуқаронинг уй-жой ва бандлик, бошқарув сервис компанияси фаолияти билан боғлиқ масалаларда қилган мурожаатлари кўрилди.

Ҳар бир мурожаат эътиборга қаратилиб, ижроси ҳоким назоратига олинди.

Сайёр қабулда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Яшин Наралиев, ҳоким ўринбосари Мавлуда Абдурахмонова, шаҳар ИИБ бошлиғи Абид Арипов ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
#сайёр_қабул

Тошкент ҳарбий округи қўшинлари Қўмондони Ангрен гарнизони ҳарбий қисмда сайёр қабул бўлди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, Миллийбанк, Тошкент ҳарбий округи ҳамкорликда ўтказган сайёр қабулда харбий хизматчилар ва уларнинг оилаларини қийнаб келаётган муаммоларини бартараф этиш чоралари кўрилди.

Сайёр қабул давомида ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари асосан фарзандларини мактабгача таълимга жалб қилиш, уй-жой, бандлик ва кўрсатиладиган ёрдамлар юзасидан мурожаат қилдилар. Жами 80 дан ортиқ мурожаат кўриб чиқилди. Асосан ҳарбийлар оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш бўйича масалаларга ижобий ечим топилди ва ўндан зиёд фуқарога иш ўринлари таклиф этилди. Болалар боғчасига жойлаштириш тартиби тушунтирилди.

Айрим мурожаатлар тегишли тартибда ўрганилиши белгиланди ва ижроси назоратга олинди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#сайёр_қабул

⚡️ Ангрен шаҳрининг Мустақиллик маҳалласида вилоят ИИББ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг сайёр қабули ўтказилди.

Сайёр қабул давомида Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХ бошқармаси бошлиғи полковник А.Садиров томонидан Мустақиллик маҳалласидаги мавжуд йўл ҳаракати хавфсизлигига доир муаммолар ўрганилди.

Сайёр қабул даврида келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш юзасидан зарурий чора-тадбирлар белгиланиб, мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.

|Телеграм | Instagram | Youtube
#сайёр_қабул

Ангрен шаҳрида аҳоли ҳамда ҳудудга оид муаммолар шаҳар ҳокимлиги масъуллари, секторлар раҳбарлари ҳамда тегишли мутасадди ташкилотлар масъуллари томонидан жойига чиқиб ўрганиш мақсадида сайёр қабуллар йўлга қўйилган.

Бугун олис ҳудудда жойлашган "Қатағон" маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Яшин Наралиев, шаҳар прокурорининг  ўринбосари Азиз Аликуловлар "Қатағон"  маҳалласида фуқароларнинг бандлик, маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқилиши, ойлик маошини олиш, мактабгача таълим ташкилоти биноси билан боғлиқ муаммолар юзасидан фуқароларнинг   мурожаатларини кўриб чиқдилар. Муаммоларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub