Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
103K photos
7.95K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
#айни_дамда

Маълумки, шу кунларда Ангрен шаҳрида хуқуқбузарликлар ва жиноятчиликларнинг барвақт олдини олиш ва уларни жиловлаш мақсадида "Зарбдор қирқ кунлик" тарғибот тадбирлари изчил давом этаяпти.

Айни дамда шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бошчилигида навбатдаги "Хавфсиз тун" тадбири бошланиб, дастлаб "қизил" тоифада бўлган маҳаллаларнинг ҳолати ҳамда тунги навбатчилик хизматининг фаолияти ўрганилди.
Хабар берганимиздек, айни соатларда шаҳарда муҳит хавфсизлигини таъминлашга қаратилган рейд бўлмлқда.

Тадбир доирасида тунги кўнгилочар масканлар, кафе ва барлардаги аҳвол кўздан кечирилди, бемақсад юрган шахслар ўртасида профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Ярим тунги вақтдан тонггача бўладиган рейд тадбирида асосан чекка ҳудудлардаги аҳвол ҳамда криминоген вазиятни барқарорлаштиришга эътибор қаратилган.

Рейд давомида айрим масканларда, клубларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўрилиши белгиланган.

Ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқарадиган вазиятлардан сақланинг. "Қилмиш - қидирмиш" ёки "Саёқ юрган..." каби пурмаъно ҳикматлар бежизга айтилмаганига эътибор қаратинг! Ўзингизни ноўрин хатти-ҳаракатлардан тийинг...

Қонун - устувор, жазо муқаррарлигини унутманг!
#пресс_тур
#матбуот_анжумани
Ангрен шаҳрида "Маънавият  - энг таъсирчан қуролимиз"  мавзусида пресс-тур ташкил этилди

Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бошқармаси, Ангрен шаҳар ҳокимлиги  ҳамда Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими билан хаикорликда ташкил этилган поесс-турда ўндан ортиқ  ОАВ вакиллари қатнашдилар. Пресстур аввалида матбуот анжумани ташкил этилди