Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Хабар берганимиздек, шаҳар ҳокими Алишер Райимов кун давомида маҳаллаларда бўлди.

Хусусан, "Самарчўғ" маҳалласида сайёр қабул ўтказилгач, маҳалла фаоллари ва нуронийлари билан 26-умумий ўрта таълим мактабида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ва иситиш тизимидаги аҳволни жойига чиқиб кўрдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар ИИБ бошлиғи Абид Арипов, шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Яшин Наралиев, ҳоким ўринбосари Жасур Зайниддинов ҳамда тегишли мутасадди ташкилотлар ва коммунал корхоналари раҳбарлари "Кимёгар" маҳалласида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ва кўп қаватли уйлар аҳолисининг мурожаатларини кўрдилар.

Фуқаролар маҳаллада амалга оширилаётган ишларга миннатдорчилик билдирдилар ва айримлари муаммоларни ҳал этишни сўрадилар.

Ҳар бир мурожаат эътиборга олинди. Об-ҳавонинг қулай шароитидан унумли фойдаланиб, айрим камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чоралар кўриш вазифалари топширилди.
Ангрен шаҳрида аҳоли турмушида қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган эътибор туфайли кўчалар ва ички даҳалар йўллари текисланмоқда.

Шаҳар ИИБ бошлиғи Абид Арипов бошчилигида "Намуна"  маҳалла ходимлари ва фаоллларининг ташаббуси ҳашар йўли билан пиёдалар йўлакчаси барпо этиш ишлари бошланди.