Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
105K photos
8.02K videos
118 files
21.1K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
14-ДМТТ да маънавият марафони жараёнидан видеолавҳа
Ангрен шаҳрида "Биз бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак  -  Ватанимиз! "  шиори остида маънавият марафони доирасида шаҳар хокимининг Кубоги учун "Заковат" интеллектуал ўйини ташкил этилди.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов билимга чанқоқ ёшлар билан юзма-юз учрашди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#online

Ангренда маънавият марафони кўтаринкиликда давом этмоқда!

Бугун Ангрен шаҳрида "Биз бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!" шиори остида Маънавият марафонига старт берилди.

Тадбирда шаҳар  ҳокими Алишер Райимов,  Нуронийлар кенгаши раиси, ҳоким маслаҳатчиси Эсонали Карабаев, Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими раҳбари  Алижон Юсупов,  Ангрен университети ректори Комилжон Синдоровлар талабалар,  ёшлар етакчилари билан учрашдилар. 

Ушбу тадбирда сўзга чиққанлар   юртимизда юксак маънавиятли, маданиятли ва руҳан баркамол этиб тарбиялашда яратилган шароитлар  ва  ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларнинг  ўрни беқиёслигини таъкидладилар.

Шаҳар раҳбари "Заковат" интеллектуал ўйини қатнашчиларига омад тилади!

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Бугун эрталабдан шаҳар ҳокими Алишер Райимов маҳаллаларда бўлди.

Унда ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ортиқбой Хамдамов билан "Карвон" маҳалласида кўп қаватли уйларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ва бу борада фуқароларнинг мурожаатларини ўргандилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Ангрен шаҳрида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказилишига қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, бу борада кўп қаватли уйларда бошқарув сервис компаниялар томонидан том, ертўла ва ички кириш йўлакларида мавжуд камчиликлар ва носозликларни бартараф этиш бўйича зарур кўрсатмалар асосида амалий ишлар бажарилмоқда.

Шаҳар ҳокими бошчилигида секторлар раҳбарлари томонидан мазкур жараён юзасидан қатъий назорат ўрнатилган.

Бугун "Тараққиёт" маҳалласида 4-сектор раҳбари Ортиқбой Хамдамов, Миллий гвардия Қўриқлаш бўлими бошлиғи Нодир Мустафокуловлар кўп қаватли уйларнинг ҳозирги аҳволини кўздан кечирдилар.

Шу ернинг ўзида фуқароларнинг мавжуд муаммолар юзасидан қилган мурожаатлари хам кўрилди ва хал этиш чоралари белгиланди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube