Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
7.99K videos
118 files
21K links
Download Telegram
#обод_шаҳар 🍀Ободонлаштириш бошқармаси ўз номи билан ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш билн боғлиқ ишлар билан машғул бўладиган корхонадир. 🍀Бугун шаҳримиз кўчаларидаги гулхона ва хиёбонларига турфа ва ранг-баранг, энг муҳими, куз-қиш мавсумига бардошли янги кўчатлар қадалмоқда. 🍀Кузнинг ёғин-сочинларида ҳам, қишнинг совуқ кунларида ҳам кўнгилларга баҳорий кайфият бағишловчи бу чаманзорлар қўллари меҳнатда қабарган заҳматкашларнинг меҳри билан яралмоқда. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#жараён ♻️Бугун Ангрен шаҳар Ободонлаштириш бошқармасининг ишчи-ходимлари марказий кўчалардаги мавжуд гулхоналарда кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бордилар ва анвойи гул кўчатларини ўтқаздилар. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Тадбиркорнинг яшовчанлигини биз таъминлаб беришимиз керак

Президент: Мы должны обеспечить жизнеспособность предпринимателя

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Коронавирус ҳаво орқали қандай тарқалади

Олимлар бир неча ой давомида коронавирусни инсонлар мулоқот қилганда ёки аксирганда ҳосил бўладиган бир неча соат давомида ҳавода туриши мумкин бўлган нафас олиш йўлларининг майда томчилари яъни аэрозоллар орқали юқиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирдилар.

Олимларнинг фикрига кўра, Covid-19 билан касалланган инсонлар кўп миқдордаги вирусни олиб юриши мумкинлиги сабабли, яхши шамоллатилмайдиган хонада хавфсиз масофа мавжуд бўлмайди. Вентилятор ёки шамоллатиш тизимидаги ҳаво оқимлари ҳаво томчиларини 2 метрдан кўпроқ масофага ёйиши мумкин.

Вирус ҳаво орқали тарқалиши каби, корхона ва мактабларни қайта очиш масаласида ҳам муаммо ҳисобланади. "Далиллар шуни кўрсатадики, вирусни ҳаво томчилари орқали юқтириш осон содир бўлади ва бу пандемия учун муҳим ҳаракатланувчи куч бўлиши мумкин." - The Conversation

👉
Коротко о главном UZ

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
#маънавият Халқимизда "Бир болага етти маҳалла - ота-она" деган пурмаъно нақл бор. Ушбу мақол ҳамон мазмун-моҳиятини йўқотганича йўқ. Бугун "Нурчи" маҳалласида "Бир болага 7 қўшни ҳам ота, ҳам она" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Мақолнинг мантиқий маъносидан келиб чиқиб, ҳар бир кўп қаватли уйга бириктирилган кекса фахрийлар ўз ҳудудларида ёш авлод ўртасида олиб борган ишларининг механизми таҳлил қилинди. Ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий баркамоллигини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялашнинг муҳим омиллари хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Йиғилишга таклиф этилган Республика маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлими раҳбари Алижон Юсупов томонидан маҳалладаги аълочи ўқувчиларга мотивация тарзида совғалар тақдим этилди.
[Переслано из ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI]
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Таълим тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–637, 23.09.2020) Президент томонидан имзоланди.

🔰 Қонунга мувофиқ, таълим турлари қуйидагилардан иборат:
• мактабгача таълим ва тарбия;
• умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;
• профессионал таълим;
• олий таълим;
• олий таълимдан кейинги таълим;
• кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
• мактабдан ташқари таълим.

☑️ Умумий ўрта таълим I–XI синфларни ўз ичига олади.

🗓 Ўрта махсус таълим академик лицейларда 9 йиллик таянч ўрта таълим асосида 2 йил мобайнида амалга оширилади.

📌 Профессионал таълим бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим даражаларига ажратилади.

🔸 Бошланғич профессионал таълим касб-ҳунар мактабларида IX синф битирувчилари негизида кундузги таълим шаклида 2 йиллик интеграциялашган дастур асосида бепул амалга оширилади.

🔸 Ўрта профессионал таълим коллежларда давлат буюртмаси ёки тўлов-шартнома асосида давомийлиги 2 йилгача бўлган кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича амалга оширилади.

🔸 Ўрта махсус профессионал таълим техникумларда давлат буюртмаси ёки тўлов-шартнома асосида давомийлиги камида 2 йил бўлган кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича амалга оширилади.

📋 Қонунга кўра, давлат олий таълим, ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, шунингдек давлат иштирокидаги олий, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари Президент ёки Ҳукумат қарорлари билан ташкил этилади.

➡️ Нодавлат таълим муассасаларини ташкил этиш уларнинг таъсисчилари томонидан амалга оширилади.

🏢 Нодавлат таълим ташкилотларига лицензия Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилади.

❗️ Шунингдек, мазкур Қонун билан,1997 йил 29 августдаги “Таълим тўғрисида”ги ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги Қонунлар ўз кучини йўқотди.

▫️ Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#жараён ♻️Бугун Ангрен шаҳар Ободонлаштириш бошқармасининг ишчи-ходимлари марказий кўчалардаги мавжуд гулхоналарда кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бордилар ва анвойи гул кўчатларини ўтқаздилар. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7