Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️"Ангрен" кўмир омборида куз-қиш мвсуми учун аҳоли истеъмолчиларининг асосий тоифаларига 9 минг 632 тонна кўмир тарқатиш режалаштирилган. Кўмирнинг 4 минг 477 тоннаси кўмир корхоналари ходимларига, 5 минг 155 тоннаси аҳоли учун мўлжалланган.

Омбор мудири Музаффар Эргашевнинг таъкидлашича, “БЗР” маркали кўмир сифатли, катта фракцияларга эга, жуда қуруқ ва яхши ёнади.

Ҳозирча кўмир бепул, хайрия асосида берилмаяпти, балки шаҳар ҳокимлиги шаҳар маҳаллаларида яшовчи кам таъминланган, кўп болали оилалар, ногиронлар ва муҳтож фуқароларнинг рўйхатини тез кунларда етказар...

👉https://telegra.ph/Angren-k%D1%9Emir-omborida-10-17
Маълумки, Ангрен шаҳрида ҳуқуқбузарлик  ва жиноятчиликларнинг барвақт олдини олиш, содир этилиши мумкин бўлган криминал ҳолатни жиловлаш мақсадида ҳар куни тунги тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Бугун тунги соатда "Хавфсиз тун" тадбири давомида шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бошчилигида Прокуратура, ИИБ жамоат хавфсизлиги ходимлари билан навбатдаги рейд тадбирида вояга етмаган мактаб ўқувчилари ота-онаси ёки яқин қариндошоарининг назоратисиз  бемақсад юрган ҳолати аниқланди.

Тунги вақтда компьютер ўйинхоналаридаги аҳвол ўрганилганда, гўёки ҳамма учун одатий ҳолдек. Ўқувчи ёшидаги ўғил болалар олиб борилаётган рейд тадбирига ҳатто пинагини бузмади. Энг ачинарлиси, ярим тунда ўз хонадонида бўлмаган бу ёшларнинг тақдири шу вақтга қадар ҳеч кимни ташвишга солмаган. Бамайлихотир кўча-кўйда бемалол бемақсад юрибди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Улуғбек Хабилжонов - шаҳар прокурори:

- Афсус билан қайд этиш жоиз, рейд тадбирлари олиб борилишига қарамасдан, мактаб ўқувчиларининг ярим тунда ота-она назоратисиз бемақсад юрганлиги аниқланаяпти. Ўтказилаётган тунги рейд тадбирларидан ҳамма ҳам бирдек хулоса қилмаётганлиги рейд давомида яққол кўзга ташланмоқда. Бу эса умумтаълим мактаби ҳамда касб-ҳунар мактабларида, маҳаллаларда профилактика тадбирлари, тарғиботлари тўлақонли равишда ташкил этилмаётганлигидан далолатдир. Айниқса, вояга етмаган қизларнинг ярим тунда бемақсад юришларини қандай изоҳлаш мумкин?! Ваҳолангки, бу борада яқинда жиддий муҳокама ўтказилган эди...

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
"Хавфсиз тун" тадбири давом этаяпти.

Рейд давомида айрим кафе, бар ва ошхона, савдо шаҳобчларда вояга етмаганларнинг меҳнат фаолияти билан шуғулланишлари аниқланди.

Ҳолат юзасидан тадбиркорлик субъектлари масъуллари ва вояга етмаган ёшлар ўртасида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
⚡️ Ангрен шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи томонидан "Хавфсиз тун" тадбири доирасида навбатдаги рейд ташкил этилди.

Унда пробация назоратида турган шахсларнинг хонадонларига борилиб, суҳбатлашилди.


Ҳар бир шахсга белгиланган тартибга риоя этиш, такрор жиноят содир этмаслик лозимлиги тушунтирилди. Бундан ташқари жазо ўтаётган шахсларнинг мавжуд муаммолари ҳам ўрганилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube