Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
103K photos
7.95K videos
116 files
20.8K links
Download Telegram
Ангренда 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида шаҳар ҳокими Алишер Райимов жойлардаги аҳволни кўздан кечирди.

Шаҳар ҳокими бошчилигида шаҳар Ишчи гуруҳи аъзолари ҳудудда фаолият юритаётган ва кўмир маҳсулоти таъминоти билан шуғулланаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида, кўмир омборларида яратилган шарт-шароитлар, ёқилғининг сифати ва заҳираси, талаб ва  эҳтиёжи ҳамда нарх-наво юзасидан тадбиркорлар билан юзма-юз мулоқотда бўлдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Ангрен шаҳрида тадбиркорлик субъектларига тегишли 10 та кўмир  омбори  бўлиб, унда асосан Қозоғистондан келтирилган маҳсулот сақланмоқда.

Кейинги йилларда ёқилғи маҳсулотига эҳтиёж ортиб бориши натижасида импорт  ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ошди. Айни пайтда хусусий секторлар кўмир ёқилғиси маҳсулотини сақлашда мавжуд имкониятлардан фойдаланмоқдалар.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов ҳамда шаҳар Ишчи гуруҳи аъзолари кўмир омборларидаги аҳвол билан яқиндан танишиб, тадбиркорлар ўртасида куз-қиш мавсумига жиддий эътибор қаратиш ва кўмир маҳсулотининг нархини барқарорлаштириш билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Joriy yilning 27-sentyabr kuni soat 9:30 da "Angren markaziy stadioni"da bitiruvchi yoshlar va ishsiz aholi uchun “MEHNAT YАRMARKASI” o‘tkaziladi. “Mehnat yarmarkasida” shahrimizdagi 50 dan ortiq korxona va tashkilotlar 2000 dan ziyod bo'sh ish o'rinlari bilan qatnashadii.

❗️ Ish qidirayotganlarni ushbu “Mehnat yarmarkasi”ga taklif qilamiz. Ushbu yarmarkada o'zingizga mos ish o'rinlariga ishga joylashishingiz mumkin.
Айни дамда Ангрен шаҳрида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда

Ангрен шаҳрида 1191 нафар ўғил-қиз мактабни битирди. Уларнинг бандлигини таъминлаш муҳимлиги ва неча нафари олий таълимда ўқишни давом эттираётгани ва барчасини назоратга олиш зарурлиги таъкидланди.