Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
8K videos
118 files
21K links
Download Telegram
#профилактика

Ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракат, қинғир иш учун қонун доирасида белгиланган тартибда жавобгарлик тайинланади.

"Боботоғ" маҳалласида шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, шаҳар прокурорининг ўринбосари Аслиддин Атоев, тегишли коммунал ташкилотлар рахбарлари ҳаида маҳалла бешлиги иштирокида жиноят муҳокамасига бағишланган тадбир уюштирилди.

Унда ўзганинг мол-мулкини талон-тарож қилиш, ўғирлик ва йўл-транспорт ҳодисаси бўйича қайд этилган жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинди.

Йиғилиш давомида ҳар қандай жиноятни жидовлашнинг ва барвақт олдини олишнинг омиллари тушунтирилди.

Хуқуқбузарликлар ва жиноятчиликларга қарши курашиш бўйича зарур тавсиялар берилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Пайшанба  -  "Хуқуқбузарликлар профилактикаси куни"

Барча жойларда бўлгани сингари "8 Март" маҳалласида
шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мавлуда Абдурахмонова,  ДСИ бошлиғи  вазифасини бажарувчи Хайрулла Тургунов, шаҳар ИИБ масъули Феруза Матибрагимова ҳамда  мактаб маъмурияти ҳамкорликда профилактика тадбирини ўтказдилар.

Унда асосан ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳар жиҳатдан комил инсонлар бўлиб улғайишлари учун зарур шароитлар ва имкониятлар яратилганлиги, айниқса, Давлатимиз раҳбарининг таълим-тарбияга қаратаётган эътибори алоҳида таъкидланди.

Вояга етмаганлар ўртасида хуқуқбузарликларни жиловлаш ва кескин курашишда энг аввало дарс машғулотларига қатнашиш, давоматга эътибор бериш зарурлиги тушунтирилди.

Ўқувчилар оилада, маҳаллада ва мактабда жамоат қоидаларига амал қилиш лари айтиб ўтилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
"Янгиобод" маҳалласининг асосий автойўлида юзага келган носоз ҳолатлар бартараф этилмоқда.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида ҳудуд йўли ўрганилганда мутасаддиларга бир қатор топшириқлар берилган эди.

Бугун ИИБ бошлиғи, 3-сектор рахбари Абид Арипов йўл-қурилиш ишларини кўздан кечирди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtubе
#профилактика

"Чинниобод" маҳалласида жиноят муҳокамасига бағишланган тарғибот тадбири бўлди.

Шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари Бобур Тураев, ДСИ бошлиғи вазифасини бажарувчи Хайрулла Тургунов, маҳалла бешлиги ва фаоллари иштирокида жиноятга қўл уриш, ҳуқуқбузарлик ҳолатларини  содир этган ҳолларда  қонун доирасида кўриладиган чоралар ва қўлланиладиган жазо турлари хусусида сўз юритилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Шаҳар ҳокими Ангрен эркин иқтисодий зонасида лойиҳаларини амалга ошираётган хорижий инвесторлар билан учрашди

Ангрен шаҳрида янги ва замонавий инвестиция лойиҳаларини жалб этиш борасида хорижий инвесторлар билан манфаатли алоқалар йўлга қўйилган.

Хусусан, бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов Хитой давлатининг “Bоng peng” ХК МЧЖ директори Мистер Жуан билан учрашиб, қурилиш соҳасидаги янги лойиҳа ва таклифлар ҳамда коммуникация тармоғи юзасидан музокара ўтказди.

Учрашувда Хитой компаниялари томонидан юртимизда ҳаётга татбиқ этилаётган бу каби лойиҳалар сони йил сайин ортиб бораётгани қайд этилди ва меҳмонларга бу борада шаҳарда мавжуд имкониятлар ҳамда хорижий инвесторларга яратилган имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Жараён давомида хорижий инвесторлар ўзларининг навбатдаги лойиҳасини йил охиригача якунлаш  истагини билдирдилар. Бунинг учун айрим масалалар ечимида ҳокимлик томонидан амалий ёрдам кўрсатилиши маълум қилинди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube