Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.5K subscribers
121K photos
8.97K videos
138 files
23.4K links
Download Telegram
#медиа_тур
#анжуман
#очиқ_мулоқот

Ангрен университетининг янги ўқув йили бошланиши муносабати билан ўтказилган тадбир доирасида  “Нодавлат таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва талабаларнинг маънавий-маърифий қиёфасини юксалтиришнинг долзарб масалалари” мавзусида  Республика илмий-амалий конференцияси бўлди.

Конференция доирасида очиқ мулоқот ташкил этилди. Республика илмий-амалий конференцияси Ангрен университети ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси,  Фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази, Ангрен шаҳар  ҳокимлиги,  “Ҳуқуқ”, “Ангрен ҳақиқати” газеталари, ИИВ Тошкент вилояти Бош бошқармаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими ҳамкорлигида ўтган Конференцияда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, шаҳар секторлар раҳбарлари ва талабалар қатнашдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#очиқ мулоқот Муаммолар – назоратда

Ангрен шаҳар ҳокими  Алишер Райимов бошчилигида секторлар раҳбарлари, ҳокимлик аппарати ходимлари, коммунал корхоналар бошлиқлари иштирокида куннинг муҳим вазифаларининг муҳокамасига бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди.

Кун тартибида куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди ва айрим ҳудудларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, озиқ-овқат заҳираси, мурожаатлар ечими, бошқарув сервис компаниялари томонидан олиб борилаётган ишлар, коммунал тизимида дебитор қарздорликларни камайтириш, "Яшил макон" лойиҳасини ҳамда маҳалла ва даҳаларда ободонлаштириш жараёнини изчил давом эттириш, Янги йил байрамига тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ўтказиш каби масалалар таҳлил қилинди.
#кун_тартиби
#очиқ_мулоқот
Айни дамда шаҳар ҳокимлигида Ангрен шаҳрида ижтимоий  соҳалар объектлари ва кўп қаватли уйларда 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатининг таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтаяпти.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида ўтаётган йиғилиш кескин танқидий-таҳлилий руҳда ўтмоқда.

Йиғилишда Ишчи гуруҳи томонидан куз-қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмаган ва ободончилик ишларида камчилиги мавжуд таълим муассасалардаги аҳвол муҳокама қилинди.

Хусусан, Ангрен шаҳрида 5-, 6-, 8-, 11-, 15-, 18-, 22-, 26-, 31-, 36-, 39-, 40-, 44-Давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 3-, 5-, 11-, 15, 16-, 19-, 27-, 28-, 29-, 33-, 34-, 36-, 39-, 40-мактабларда аниқланган қатор камчиликлар муҳокама қилинди ва раҳбарларига нисбатан тегишли қарор асосида интизомий чоралар кўриш белгиланди.

Камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур кўрсатмалар берилди ва ижроси назоратга олинди.
#очиқ_мулоқот

Ангрен шаҳрида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланмоқда.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов тадбиркорлар билан юзма-юз мулоқотда бўлди.

Унда ҳудудда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ишбилармонлик муҳитини шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида фикр алмашилди.
#очиқ_мулоқот

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари
М. Абдурахмонова оила ва хотин-қизлар бўлими масъуллари иштирокида "Ҳаккарман -Янги Жигаристон" маҳалласида "Оқила аёллар ҳаракати" аъзолари билан учрашди ва очиқ мулоқот ўтказди.

Унда  маҳаллалардаги фаол аёлларга ажрим ёқасига келиб қолган оилалар, пробация ҳисобига тушиб қолган ва жиноят содир этган аёллар билан ишлаш борасида амалга ошириладиган вазифаларни ва бириктириб бериш масалаларини муҳокама қилдилар.

  "Ҳаккарман-Янги Жигаристон" маҳалла хотин-қизлар фаолининг олти ойлик бажарган ишлари тўғрисида ҳисоботи тингланди.

Юритилаётган иш ҳужжатлари кўрилди. Камчиликлар юзасидан тушунтириш берилди.
#очиқ_мулоқот Шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда 2025-2026 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик чора-тадбирлар режаси, кўп қаватли уйлар олдида болалар ўйингоҳларини барпо этиш, "Яшил макон" лойиҳасини амалга ошириш, Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 3 январь кунидаги ПҚ-1-сонли Қарорнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди ва ушбу ҳужжатга мувофиқ, маҳаллаларни хавфсиз муҳитга айлантириш, бу борада кириш йўлакларини таъмирлаш, қуёш панелли ёритгичлар, "ташвиш тугмаси"ни ҳамда видеокузатув камераларини ўрнатиш каби муҳим ва устувор масалалар муҳокама қилинди.

Очиқ мулоқотда шаҳар прокурори А.Хайриддинов, ҳоким ўринбосари А.Журабоев, Миллий гвардия қўриқлаш бўлими бошлиғи Н.Мустафакулов, ФВБ бошлиғи ўринбосари Б.Турдалиев ҳамда коммунал корхоналар ва БСК раҳбарлари, кўп қаватли уйлари мавжуд маҳалла раислари ҳамда газеталар вакиллари қатнашдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#очиқ_мулоқот

Маълумки, Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 14-15 октябр кунлари Тошкент вилоятига ташрифи давомида Оҳангарон, Пискент туманлари ва Ангрен, Оҳангарон, Олмалиқ шаҳарларида "саноат учбурчаги" ташкил этиш ва бунда тармоқ корхоналари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектлари ўртасида кооперация алоқаларини кенгайтириш топшириғи берилган.

Шу мақсадда бугун "Ангрен" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси биносида тадбиркорлар билан учрашув, очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

Учрашувни Ангрен шаҳар ҳокимининг ўринбосари Жасур Зайниддинов кириш сўзи билан очди ва ҳамкорликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун инвесторларни жалб килиш буйича Олмалиқ КМК АЖ томонидан "саноат учбурчаги" доирасида қуйидаги таклифлар хусусида сўз юритди.

👉 Батафсил

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#очиқ_мулоқот

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Жасур Зайниддинов ҳамда Олмалиқ КМК АЖ масъуллари тадбиркорлар билан учрашдилар.

Очиқ мулоқот давомида "Саноат учбурчаги" ташкил этиш бўйича муҳим омиллар тушунтирилди.

Унда Ангрен шаҳрида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари, маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари қатнашдилар.

Очиқ мулоқот қизғин тусда ўтиб, берилган саволларга жавоблар берилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#инвестиция
#очиқ_мулоқот

Ангренимкониятлар маскани сифатида дунё харитасида ўз ўрнига эга

Айниқса, ҳудуднинг драйвер соҳалари сифатида кейинги йилларда саноат, қурилиш, енгил саноат ва туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Эндиликда инвестиция киритиш истагини билдираётган хорижий инвесторлар сони тобора ортмоқда.

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов навбатдаги ишбилармонлар билан учрашди.

Унда шаҳар ҳокими ҳудуднинг инвестицион салоҳияти ҳақида  сўз юритди.

Ўзаро мулоқотда йўлга қўйиладиган янги лойиҳа хусусида музокаралар олиб борилди.

Ўзаро дўстона мулоқотлар давомида лойиҳанинг мақсад ва афзалликлари хусусида чет эллик ишбилармон доира вакилларининг таклифлари тингланди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube