Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#очиқ_мулоқот

Бугун Нурафшон шаҳрида "Nurafshon business city" дирекциясида Тошкент вилояти ҳокимининг тадбиркор ва экспортёрлар билан соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, таклифларини ўрганиш юзасидан очиқ мулоқот ўтказдик.

Унда вилоят сектор раҳбарлари, мутасаддилар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва даҳлдор ташкилот-идоралари раҳбарлари иштирок этишди.

Бугунги очиқ мулоқотда 100 дан ортиқ тадбиркорлар билан суҳбатлашдик. Уларнинг солиқ, божхона, кредит, коммунал хизмат, логистика билан боғлиқ мурожаатларини тингладик. Шу ернинг ўзида 35 фоиздан ортиқ масалаларга ечим топилди. Қолгани ўрганиш учун масъулларга вазифа сифатида белгиланди.

Яна шуни ҳам айтишимиз мумкинки, вилоятнинг барча туман-шаҳарларида 3 кун давомида ўтказилган ана шундай қабулларда ҳам 1000 га яқин тадбиркорлар билан яқиндан мулоқот ўрнатилди. Ҳозирда уларнинг муаммоларига биргаликда ечим излаяпмиз

▶️ БАТАФСИЛ ВИДЕОДА

📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube | 📱 Facebook  | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#очиқ_мулоқот

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ


Бугун эрталабдан Ангрен шаҳар ҳокими Алишер  Райимов маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари билан учрашди ва юзма-юз мулоқотда бўлди.

Ангрен шаҳрида  жами 46 та маҳалла бўлиб, ҳар бири ўзига хос муҳитга эга. 

Таъкидланганидек, ҳоким ёрдамчиси маҳалланинг  ислоҳотчисидир. Аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, ёшларни касбга ўргатиб, ишга жойлаштиришдек масъулиятли вазифаларни бажараришда берилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда амалга оширади.

Ҳоким ёрдамчилари маҳаллабай ишлаш,  хонадонбай ўрганиш,  аҳолининг мурожаатларини тизимли кўриб чиқиш ва ижобий ечим топиш масалаларига алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги таъкидланган учрашувда шаҳар раҳбари томонидан ҳар бир вазифани бажаришнинг муҳим омиллари тушунтирилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#медиа_тур
#анжуман
#очиқ_мулоқот

Ангрен университетининг янги ўқув йили бошланиши муносабати билан ўтказилган тадбир доирасида  “Нодавлат таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва талабаларнинг маънавий-маърифий қиёфасини юксалтиришнинг долзарб масалалари” мавзусида  Республика илмий-амалий конференцияси бўлди.

Конференция доирасида очиқ мулоқот ташкил этилди. Республика илмий-амалий конференцияси Ангрен университети ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси,  Фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази, Ангрен шаҳар  ҳокимлиги,  “Ҳуқуқ”, “Ангрен ҳақиқати” газеталари, ИИВ Тошкент вилояти Бош бошқармаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими ҳамкорлигида ўтган Конференцияда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, шаҳар секторлар раҳбарлари ва талабалар қатнашдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#очиқ мулоқот Муаммолар – назоратда

Ангрен шаҳар ҳокими  Алишер Райимов бошчилигида секторлар раҳбарлари, ҳокимлик аппарати ходимлари, коммунал корхоналар бошлиқлари иштирокида куннинг муҳим вазифаларининг муҳокамасига бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди.

Кун тартибида куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди ва айрим ҳудудларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, озиқ-овқат заҳираси, мурожаатлар ечими, бошқарув сервис компаниялари томонидан олиб борилаётган ишлар, коммунал тизимида дебитор қарздорликларни камайтириш, "Яшил макон" лойиҳасини ҳамда маҳалла ва даҳаларда ободонлаштириш жараёнини изчил давом эттириш, Янги йил байрамига тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ўтказиш каби масалалар таҳлил қилинди.
#кун_тартиби
#очиқ_мулоқот
Айни дамда шаҳар ҳокимлигида Ангрен шаҳрида ижтимоий  соҳалар объектлари ва кўп қаватли уйларда 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатининг таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтаяпти.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида ўтаётган йиғилиш кескин танқидий-таҳлилий руҳда ўтмоқда.

Йиғилишда Ишчи гуруҳи томонидан куз-қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмаган ва ободончилик ишларида камчилиги мавжуд таълим муассасалардаги аҳвол муҳокама қилинди.

Хусусан, Ангрен шаҳрида 5-, 6-, 8-, 11-, 15-, 18-, 22-, 26-, 31-, 36-, 39-, 40-, 44-Давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 3-, 5-, 11-, 15, 16-, 19-, 27-, 28-, 29-, 33-, 34-, 36-, 39-, 40-мактабларда аниқланган қатор камчиликлар муҳокама қилинди ва раҳбарларига нисбатан тегишли қарор асосида интизомий чоралар кўриш белгиланди.

Камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур кўрсатмалар берилди ва ижроси назоратга олинди.
#очиқ_мулоқот

Ангрен шаҳрида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланмоқда.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов тадбиркорлар билан юзма-юз мулоқотда бўлди.

Унда ҳудудда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ишбилармонлик муҳитини шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида фикр алмашилди.
#очиқ_мулоқот

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари
М. Абдурахмонова оила ва хотин-қизлар бўлими масъуллари иштирокида "Ҳаккарман -Янги Жигаристон" маҳалласида "Оқила аёллар ҳаракати" аъзолари билан учрашди ва очиқ мулоқот ўтказди.

Унда  маҳаллалардаги фаол аёлларга ажрим ёқасига келиб қолган оилалар, пробация ҳисобига тушиб қолган ва жиноят содир этган аёллар билан ишлаш борасида амалга ошириладиган вазифаларни ва бириктириб бериш масалаларини муҳокама қилдилар.

  "Ҳаккарман янги Жигаристон" маҳалла хотин-қизлар фаолининг олти ойлик бажарган ишлари тўғрисида ҳисоботи тингланди.

Юритилаётган иш ҳужжатлари кўрилди. Камчиликлар юзасидан тушунтириш берилди.