Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
- Я недавно получил гражданство Узбекистана и особенно горд, что могу принять участие в выборах президента- говорит Фархад Инамов, работник АРУ АГМК. - Выбор сделал осознанно и проголосовал за своего кандидата.

https://t.iss.one/angrenskajapravda‌‌
#сайлов

Ангрен шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови қизғин давом этаяпти.

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Азамат Абдурахмонов 32-сайлов участкасида оила аъзолари билан келиб, фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланиб, сайловда қатнашдилар.

Ўзларига муносиб деб топган номзодга овоз бердилар. https://t.iss.one/Gulshoda_Nasibaliyeva
Forwarded from Otabek Bakirov
#сайлов2023

Ангрен шаҳридаги "Майдон" маҳалласида умргузаронлик қилаётган 111 ёшли Хонигул момо Сатимова ўзи танлаган номзодга овоз берди ва юртга омонлик тилаб дуо қилди.

Сиз-чи, сайловга бордингизми?

https://t.iss.one/OtabekBaxtiyor
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳридаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, сайловда овоз берди.

Президент Республики Узбекистан, кандидат в Президенты от Движения предпринимателей и деловых людей – Либерально-демократической партии Узбекистана Шавкат Мирзиёев вместе с членами семьи посетил избирательный участок №59 в городе Ташкенте и проголосовал на выборах.

#Mirziyoyev #saylov2023 #ovozberish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан биргаликда Президент сайловида овоз берди

Шавкат Мирзиёев вместе с семьей проголосовал на президентских выборах

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#сайлов_2023

⭕️Тошкент вилоятида сайлов жараёнлари қизғин давом этяпти

📍Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссияси навбатдаги брифинг ўтказилди. Унда округ комиссияси раиси Улуғбек Тўхтаев ва комиссия аъзолари ахборот берди.

✔️Қайд этилганидек, бугун соат 8.00 да 10-Тошкент вилояти округи ҳудудидаги 968 та сайлов участкасида овоз бериш жараёнлари бошланди. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига кўра, округ бўйича овоз берувчиларнинг умумий сони 1 миллион 810 минг 281 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 9 минг 136 нафари илк бор сайловда иштирок этаётган ёшлардир.

➡️Ҳозиргача округ ҳудудидаги участкаларда рўйхатга олинган овоз берувчиларнинг 53 фоиздан ортиғи ўз конституцион ҳуқуқларидан фойдаланди. Жойларда сайловчилар учун барча шарт-шароит яратилган. Айрим сабабларга кўра участкага кела олмайдиган фуқаролар учун овоз бериш уларнинг истагига кўра, яшаб турган жойида ташкил этилмоқда.

👉Айни чоғда сайлов участкаларидаги овоз бериш жараёнларини сиёсий партиялар ваколатли вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кузатувчилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, халқаро кузатувчилар кузатиб бормоқда. Шу пайтгача округ комиссиясига сайловга оид қонунчилик бузилиши юзасидан мурожаат келиб тушмади.

☄️Жараёнда, айниқса, кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бор фуқароларга алоҳида эътибор қаратилган. Улар учун Брайль алифбоси асосида махсус трафаретлар чиқарилиб, жойлардаги сайлов участкаларига тарқатилган. Ногиронлиги бўлган фуқароларга яшаб турган жойларида овоз бериш учун шароитлар яратилиб берилган ва уларга кўчма қутилар олиб борилмоқда.

🗓Сайлов участкаларида овоз бериш давом этмоқда.

10-Тошкент вилояти
округ сайлов комиссияси матбуот маркази.

👉каналга уланиш👈