Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.37K subscribers
107K photos
8.19K videos
124 files
21.5K links
Download Telegram
🌶Қовжираган ўт-ўланлар, уюм-уюм шох-шаббалар, ёқимсиз чиқиндилар...

Шундай манзара қаерда дейсизми?

Ҳа. Адашмадингиз. Бундай манзарани Ангрен шаҳар СЭО ва ЖСБ(яъни, олдинги СЭС)га қарашли боғда кўриш мумкин.

Ҳозирги кунда қаровсиз қолган ушбу боғнинг ҳақиқий манзарасини кўрган кишининг ҳақиқатан дили ранжийди.

Яна бир жиҳат. Боғнинг шундай аҳволга келишига "боғбон" штатининг йўқлиги баҳона бўлди.

Бироқ, бино ички қисмидаги айрим ходимларга тегишли хонадаги ачинарли ҳолатга нимани баҳона бўлиши мумкин?!

"СЭС" раҳбари қаерга қараяпти?

Мазкур муассаса биносининг кириш қисмида ҳамон "Наврўз айёми"ни нишонлашга чорловчи ва бошқа баннерларнинг ноўрин жойлашувидан хунобингиз ошиши аниқ.

Ҳа, айтгандай. Ушбу муассасада ҳам, шаҳримизда ҳам бу каби баннерлар, Давлат тилига зид рекламалар сон-саноқсиз.

Кимдир эътибор берадими ёки Ангренда "Давлат тили тўғрисида"ги Қонунга фақат жорий йилнинг октябрь ойида амал қилинадими?

Тўғриси, бу бўйича фотолавҳаларни фотокамера хотираси кўтара олмади.
"Тараққиёт" МФЙ
БОНГ УРГАН ЭДИК

Натижаси бўлди
"Ангрен-партнёр" бошқарув сервис компанияси раҳбари Мамура Насриддинова кўп қаватли уйларнинг ертўла ва том қисмини куз-қиш мавсумига тайёрлаш билан банд бўлган экан.

Шундай бўлсада, бонг урганимизга муносабат билдириб, ҳудуд ободончилигига эътибор қаратди.

Тўғри, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳам муҳим...
Ангрен шаҳар "Ёшлар боғи"да ишлар авжида

Шу кунларда "Ёшлар боғи"ни аҳоли дам олишига мўлжалланган истироҳат масканига айлантирилмоқда.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимовнинг саъй-ҳаракати ва секторлар раҳбарларининг қўллаб-қуввтлаши натижасида ҳадемай Ангренда қаровсиз қолган боғ мутлақо янгича тус олади.

Бугун шаҳар раҳбари "Ёшлар боғи"да бўлди. Унда амалга оширилаётган жараённи кўздан кечирди. Келтирилган қуёш панеллари қурилмасини, ўриндиқларни ва бошқа зарур жиҳозларни ўрнатиш, атрофни тартибга келтириш бўйича бажариладиган вазифаларни белгилаб берди.

Ободонлаштириш бошқармаси масъулларига ҳудуднинг янада файзли бўлишида бор куч ва имкониятлардан оқилона фойдаланиш зарурлигини тушунтирди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube