Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#тарғибот
#бир_жиноят_муҳокамаси

Вояга етмаганлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, айниқса, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатларини барвақт аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кучайтириш орқали маънан баркамол авлодни тарбиялаш мумкин.

Бугун эрталаб шаҳар ИИБ бошлиғи Абид Арипов "Грум" маҳалласида 19-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси ва ота-оналар Кенгашининг фаоллари билан учрашувда ана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратди.

Вояга етмаганлар ўртасида содир этилган бир жиноят муҳокамасига бағишланган учрашувда ҳар бир ўғил-қизнинг таълим-тарбиясида мактаб, маҳалла ва жамоатчиликнинг ўрни хусусида фикр билдирилди. Шунингдек, вояга етмаганлар томонидан жиноят содир этилганда, қонун доирасида кўриладиган ҳуқуқий чоралар тўғрисида тушунтирилди.

Учрашувда Ички ишлар бошқармаси масъуллари ва "Қорабоғ" жомеъ масжид ноиби ҳам қатнашдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#жаҳолатга_қарши_маърифат
#тарғибот_тадбири

⚡️Бугун Дин ишлари бўйича қўмитанинг Оҳангарон, Ангрен шаҳарлари ҳамда Оҳангарон тумани бўлимлари, шаҳар "Қорабошбой" жомеъ масжиди билан ҳамкорликда 17-умумий ўрта таълим мактабида "Жаҳолатга қарши маърифат" ғояси асосида "Интернет тармоғидаги бузғунчи ғоялардан сақланинг!" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

♦️Тарғибот тадбирида соҳа мутахассислари томонидан  ёшларга мавзуга доир маъруза ва замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш жараёнида турли ахборот хуружларидан тўғри ҳимояланиш, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширмаслик тўғрисида, юртимизда ёшларга берилаётган имкониятлар тўғрисида таъкидладилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#Жаҳолатга_қарши_маърифат
#тарғибот_тадбири

📌Бугун Дин ишлари бўйича қўмитанинг Ангрен шаҳар бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлинмаси ҳамда шаҳар "Қорабошбой" жоме масжиди ҳамкорлигида 6-сонли умумий ўрта таълим мактабида  "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида тарғибот тадбири ташкил этилди.

🔹Тарғибот тадбирида сўз олганлар ҳудудда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш, шукроналик ҳисси билан яшаш, бошқаларни ҳам шу хайрли тамойилга даъват этиш, қолаверса, маҳаллаларда билиб-билмай адашганларни тўғри йўлга солиш, ёт ғоялар таъсирига тушган ёшлар билан ишлаш, радикализмга қарши кескин курашиш зарурлиги, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Ватанни севиш, юртга садоқат, фидокорлик, инсонпарварлик каби олий фазилатлар борасида ўз фикрларини ҳаётий мисоллар асосида билдирилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#Жаҳолатга_қарши_маърифат
#тарғибот_тадбири

Республика Маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлинмаси, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Ангрен шаҳар бўлими ҳамда шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда шаҳардаги 14 ва 18-умумий ўрта таълим мактабларида "Жаҳолатга қарши - маърифат" шиори остида "Интернет ва ижтимоий тармоқдаги хавфни олдини олиш" мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида соҳа мутахассислари сўзга чиқиб, жамиятимизда турли ёт ғояларга аралашиб қолаётганлар, тинчлигимизга раҳна солувчилар ҳам борлиги ташвишга солиши таъкидланди. Бугун маърифатга эътибор қаратиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим масала эканлиги, маънавият энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз бўлиши,  бунда ёшларимизнинг одоб-аҳлоқи,  юриш-туриши,  таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги, қолаверса,  интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган мафкуравий хатарлар ва уларни олдини олиш масалалари таъкидланди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#тарғибот

Ангрен шаҳрида ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш, айниқса, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир қилмаслик, атроф-муҳитни сақлаш ва она табиатнинг неъматларини асраб-авайлашда уларнинг онгига меҳр-муҳаббат ҳамда ватанпарварлик пуҳини сингдириш мақсадида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтаяпти.

Шу мақсадда шаҳар ҳокими Алишер Райимов "Кимёгар"  маҳалласида 13-умумий ўрта таълим мактабининг юқори синф ўқувчилари билан учрашди.
Унда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг олдини олиш, ҳар бир ўғил-қизнинг одоб-ахлоқли бўлишини таъминлаш, атроф-муҳит ва экологик барқарорликни қўллаб-қувватлаш  юзасидан тушунтирилди.

Тадбирда Тошкент вилояти ИИББ 2- минтақавий худуд бошлиғининг Жамоат хавфсизлиги бўйича ўринбосари подполковник Ж.Хидиров ва  шаҳар ИИБ Жамоат тартибини сақлаш бўлими бошлиғи капитан С.Мирзахматовлар қатнашдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub