Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
8K videos
118 files
21K links
Download Telegram
Ангрен шаҳрига келган саёҳатчилар "Янгиобод" санатормяси, соғломлаштириш ва дам олиш масканида меҳмон бўлаяптилар.
Ангрен шаҳри  ИИБ бошлиғи,  3-сектор раҳбари  Абид Арипов меҳмонларни илиқ кутиб олди.
Бугун Ангрен шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 28 майдаги 340-сонли қарорига асосан “Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида “Оҳангарон-Саховат” кексалар ва ногиронлиги бўлганларга саёҳат уюштирилди.

Саёҳат қатнашчилари "Янгиобод" санаториясида бўлдилар.

Унда 2-сектор раҳбари Абид Арипов сўзга чиқди ва юртимизда ёши улуғ кишиларга қаратилаётган эътибор, кўрсатилаётган ғамхўрликлар айниқса, "Инсон манфаатлари ва фаол маҳалла йили"да янада ўз ифодасини топгани хусусида фикр билдирди.

Тадбирнинг кўтаринки ва қизиқарли ўтишида Ангрен шаҳар ҳокимлиги, 3-сектор раҳбари, Маданият бўлими, "Янгиобод" МФЙ ҳамда "Yаngiobod" санаторияси раҳбари Дилноза Абдуманноповаларнинг хизматлари катта бўлди.
Қалбларга меҳр, дэлларга завқ олиб кирган ушбу хайрли тадбир барчага бирдек қувонч улашди.

Нуронийлар кўрсатилган эътибор ва эъзоздан мамнун бўлиб,  дуога қўл очдилар. 

Энг муҳими, ҳар бир отахон ва онахон ўзларини меҳрибон одамлар орасида эканликларини теран ҳис қилдилар.

Ёши улуғ саёҳатчилар Ангрен шаҳридан катта таассуротлар билан ўз манзилларига йўл олдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7