Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#bizning_shunday_ustozlarimiz_bor

Toshkent viloyati hokimligi, viloyat prokuraturasi hamda viloyat sportni rivojlantirish bosh boshqarmasi hamkorligida davlat organlari, muassasalari va tashkilotlari xodimlari o'rtasida "O'zbek polvoni" shiori ostida viloyat KURASH musobaqasi bo'lib o'tdi.

Unda Prezident ta'lim muassasalari Agentligi tizimidagi Angren shahar ixtisoslashtirilgan maktab tarbiya fani o'qituvchisi HURSHID SALOMOV ham faol ishtirok etib, faxrli 3-o'rinni qo'lga kiritdi.

Musobaqada Angren shahar sha'nini munosib himoya qilgan ustozimizni g'alaba bilan chin qalbdan muborakbod etamiz!

https://t.iss.one/angren_piima
#3_сектор

Ангрен шаҳрида секторлар раҳбарлари томонидан ҳудудларда ижтимоий соҳа объектларининг  куз-қиш мавсумини беталофат  ўтказишлари,  маҳаллаларда  кенг кўламли ишларнинг олиб борилиши ўрганилмоқда.

Бугун 2-сектор раҳбари Абид Арипов "Наврўз-" маҳалласида бўлди ва маҳалла раиси билан ҳудуддаги 14-ДМТТнинг "Мажбурий таълим" биносида иссиқлик тизими ва муассасадаги тиббиёт хонаси, ошхона ва ўқув хонаси, ётоқхонадаги шароитларни кўздан кечирди.

Шунингдек, 14-ДМТТ ҳудудида бўш ер майдонида гул кўчатлари ҳамда резаворлар етиштиришга мўлжалланган иссиқхона барпо этиш масаласини муҳокама қилдилар.

Ушбу ташаббус юзасидан сектор раҳбари зарур таклиф ва тавсиялар берди.
#спорт
#блиц_интервью

Ўткирбек Абдуллаев - 1-сонли БЎСМ директори:

- Бугун Ангрен ёшлари учун қувончли кун бўлди. Вилоятда фаолият юритаётган вазирлик идоралари ва ташкилотларнинг бошқарма ва бӯлимлар ходимлари ӯртасида спортнинг кураш тури бӯйича "Ӯзбек полвони" мусобақалари бӯлиб ӯтди. Мусобақаларда юз нафардан зиёд спортчи 8 та вазн тоифасида куч стнашдилар. Шахримиз шарафини химоя қилган Ангрен шахар 1-сонли спорт мактаби директори ӯринбосари Зайниддин Пакиров 81 кг вазн тоифасида фахрли 1-ӯринни эгаллаб, мусобақаларнинг республика босқичи йӯлланмасини қӯлга киритди. Спортчимизга республика босқичида ҳам ғолибликни қӯлга киритишини тилаб қоламиз!
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#рейд

Ангрен шаҳар прокурори У.Хабилжонов ва прокурор ўринбосари А.Атоевлар шаҳарда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг барвақт олдини олиш "Зарбдор ойлиги” доирасида тунги гуруҳга жалб этилган ходимлар фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Ўрганиш давомида ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди, бундан ташқари, фуқаролар томонидан" 102" рақамига қилинган мурожаатлар жойига чикиб ўрганилди.

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7