"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни" муносабати билан Ангрен шаҳар ҳокими томонидан ИИБ бошлиғи Абид Арипов аҳоли осойишталиги, ҳудуд хавфсизлигини таъминлаш йўлида фидокорона хизматлари учун Ташаккурнома ва қимматбаҳо эсдалик совғаси билан рағбатлантирилди.
Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида ҳоким ўринбосарлари, Халқ қабулхонаси мудири Насиба Гафурова, коммунал ташкилотлар раҳбарлари иштирокида "Дорилфунун" маҳалласида фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабулга келган фуқаролар асосан соғлиғини тиклашга моддий ёрдам, ишга жойлашиш, кўп қаватли кооператив уйларга кўрсатиладиган техник хизматлардаги камчиликлар, уй-жой таъминоти бўйича мурожаат қилдилар.
Ҳар бир мурожаатчи билан самимий мулоқот қилинди.
Муаммоларни ҳал этиш, масалаларга қонун доирасида ечим топиш юзасидан мутасаддилар зиммаларига топшириқлар юклатилди.
Ҳар бир мурожаат шаҳар раҳбари томонидан назоратга олинди.