Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
8.01K videos
118 files
21K links
Download Telegram
#Қутлов

8 январь - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни.

Шу муносабат билан соҳада фаолият олиб бораётган қонун ҳимоячиларини чин қалбимдан табриклайман ва эзгу тилакларимни йўллайман.

Тошкент вилояти прокуратурасининг ҳудудда қонун устиворлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликка қарши курашиш ва ҳуқуқий тарғибот соҳаларидаги мардонавор, самарали хизматларини халқимиз яхши билади ҳамда юксак қадрлайди.

Алоҳида таъкидлашни истардимки, Президентимизнинг ҳар бир инсонни рози қилишга қаратилган халқчил сиёсатини амалга оширишда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича иккинчи сектор раҳбари - прокурорларимизнинг салмоқли ҳиссаси бор.

Барчангизни бугунги касб байрамингиз билан яна бир бор қизғин қутлар эканман, сиҳат-саломатлик, омад ва зафарлар ҳамиша йўлдошингиз бўлишини тилайман.

Зойир МИРЗАЕВ,
Тошкент вилояти ҳокими.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов

Ҳурматли опа-сингиллар!

Бугунги қутлуғ сана муносабати билан барчангизга ўзимнинг энг эзгу тилакларимни йўллайман.

Ҳамиша аёл меҳр ва садоқат, севги ва гўзаллик тимсоли бўлиб келган. Сизларнинг фидокорлигингиз, тиришқоқлигингиз ва Ватанпарварлигингиз ҳақида эса жуда кўп мисоллар келтиришим мумкин.

Меҳнат фаолиятим давомида буюк халқимизнинг энг ижобий ҳислатларини ўзида мужассам қилган иқтидорли хотин-қизларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратдим ва бундан кейин ҳам албатта шундай бўлиб қолади.

Алоҳида таъкидлаш ўринлики, Президентимизнинг ташаббуси билан хотин-қизлар масалаларига оид давлат сиёсатида туб бурилиш бўлди. Ҳамма соҳа ва йўналишларда хотин-қизларни рағбатлантириш, қўллаб-қувватлаш устивор вазифа сифатида кўрилмоқда. Хусусан, илм-фан билан шуғулланиш истагида бўлган аёллар учун кенг имкониятлар яратилди.

Ҳамма нарсанинг моҳияти таққослашда кўринади. Бугун Тошкент вилоятида 150 нафардан зиёд олима опа-сингилларимиз бор. Статистика шуни кўрсатаяптики, бу рақам охирги ўн йилликда тўрт баравар ортган. Бу ютуқлар барчамизда фахр ва ифтихор туйғусини жўш урдиради.

Умуман, халқ хўжалигининг турли соҳаларида салмоқли ютуқларга эришиб келаётган барча хотин-қизлар билан ҳақли равишда ғурурланамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, куни кеча муҳтарам Юртбошимиз томонидан давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган опа-сингилларимизни чин қалбимдан табриклайман.

Қадрли аёллар, мунис опа-сингиллар!

Барчангизни бугунги қутлуғ шодиёна билан яна бир бор қутлар эканман, Сизларга сиҳат-саломатлик, омадлар тилайман!

Чуқур ҳурмат билан,
Зойир Мирзаев

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов

Қадрли юртдошлар! Барчангизни Наврўзи олам билан чин қалбимдан табриклайман. Сизларга мустаҳкам соғлик, ишларингизда омад ва зафарлар тилайман.

Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!

Ҳурмат билан,
Зойир Мирзаев.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
#қутлов

Ангрен шаҳар ҳокимининг Давлатимиз Мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан байрам Табриги.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#Қутлов

Азиз ватандошлар! Устозлар ва пиру бадавлат нуронийлар, мунис опа-сингиллар ва ака-укаларим, дўсту қадрдонларим!

Сизларни Янги йили йил билан чин қалбимдан табриклайман. Эндиликда тарихга айланиб бораётган 2023 йил манзараларини кўз олдимга келтириб, барча-барчангизга чуқур миннатдорлик билдиришга ўзимни бурчли ҳисоблайман.

Муҳтарам Юртбошимиз бошлаб берган тарихий ислоҳотларни жорий этишда ҳамиша сизларга суяндим ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. Сизларга соғлик-саломатлик, бахту саодат тилайман!

Янги йилингиз қутлуғ бўлсин!

Ҳурмат билан,
Зойир Мирзаев
#қутлов

Ангрен шаҳар "Гулзор" маҳалла раиси Ақидахон Омилоаа ўзининг меҳнаткашлиги, одамийлиги ва камтарлиги билан кўпчиликнинг ҳурматига сазовор, берилган топшириқларни ўз вақтида уддалай олиши, вазифаларни масъулият билан зиммасига олиши ва унинг ижросини тўлақонли таъминлаши билан раҳбарлар эътиборига тушган фидойи, жонкуяр инсондир.

Бугун Ақидахон опанинг таваллуд айёми муносабати билан кенг жамоатчилик ва шаҳар ҳокимлиги самимий муборакбод этади.


📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#қутлов
#йўқлов

Унда кўп йиллар давлат бошқарувида  фидокорона меҳнат қилган аёллар, имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган хотин-қизлар ҳамда Тошкент вилояти Туманлараро аёллар реабилитация марказида Бўка, Юқори Чирчиқ туманларидан йўналтирилган хотин-қизларни йўқлади.

Ҳоким ўринбосари Мавлуда Абдурахмонова ҳар бир аёл билан дилдан суҳбатлашиб, бугунги кунда хотин-қизларга қаратилаётган эътибор ва эл фаровонлиги учун татбиқ этилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритди ва байрам туҳфаларини улашди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#қутлов
#табрик

Инсон умрининг безаги бу - эзгу амаллари, фидокорона меҳнатлари билан белгиланади. Ангрен шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Насиба Гафуровани чинакамига ҳаёт йўли ибратли, умри безакка бой десак муболаға бўлмайди.

Бугун шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Насиба Гафурованинг таваллуд топган куни.

Шу муносабат билан Ангрен шаҳар ҳокимлиги, секторлар раҳбарлари, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутатлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, шаҳар фаоллари Насиба Гафуровани туғилган куни билан самимий қутлайдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#Қутлов

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда медиа соҳаси фаоллари!

Сиз ва Сизнинг тимсолингизда ўз ҳаёти ва тақдирини шу машаққатли, айни пайтда, шарафли касб билан боғлаган барча соҳа вакилларини Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий табриклайман!

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, кейинги йилларда юртимизда сўз эркинлиги ва фикрлар хилма-хиллигига эришиш йўлида кенг имкониятлар очилаётгани медиа воситалари вакилларининг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштироки, ўрни ва нуфузини янада кучайтирмоқда.

Бугунги кунда Тошкент вилоятида ҳам 48 номда босма оммавий ахборот воситалари фаолият юритяпти. 25 номдаги вилоят, туман ва шаҳар хокимликлари муассислигидаги газеталар узлуксиз чоп этиляпти.

Шунингдек, бундан уч йил аввал иш бошлаган Ўзбекистон миллий телерадиокоманиясининг “Нурафшон” Тошкент вилояти телерадиоканали ҳам йилдан йилга фаоллашиб, такомиллашиб бормоқда. Вилоятимизда жойлашган “Ориат доно” радиоси бугун мамлакатимизда энг кўп тингловчиларга эга радиоканаллардан биридир.

Шу билан бирга, вилоятимизда интернет журналистикаси, хусусан, ижтимоий тармоқларда саҳифа юритадиган блогерларимизнинг фаоллиги эътиборга лойиқдир.

Йилдан йилга ахборот хизмати раҳбарлари билим салоҳияти ортиб, рейтингларда юқори ўринларга эга бўлаётган ахборот хизматлари сафи кенгайиб бормоқда. Хусусан, 2021 йилда республика рейтингида 2 нафар хокимлик ахборот хизмати раҳбарининг фаолияти аъло баҳоланган бўлса, 2023 йилда туман ва шаҳар ахборот хизматлари раҳбарларининг 4 нафари юқори кўрсаткичларни қайд этди.

Фурсатдан фойдаланиб, мана шу файзли даврада жамулжам бўлган барча журналист ва блогерларимизга, марказий оммавий ахборот воситаларининг муҳаррир ва мухбирларига вилоятимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказишдаги фидокорона хизматлари учун алоҳида миннатдорлик билдираман.

Ҳамиша сўзингиз равон, қаламингиз ўткир бўлсин! Ижодингиз янада гуллаб-яшнасин, меҳнатларингизнинг роҳатини кўриб юринг, ҳеч қачон кам бўлманг!

Яна бир бор байрам барчамизга муборак бўлсин!

Зойир Мирзаев,
Тошкент вилояти ҳокими


📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube📱 Facebook  | 🕊Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM