Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
103K photos
7.96K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
Мазкур бўлимнинг  фойдаланишга топширилишида шаҳар ҳокими  Алишер  Райимов,  ҳоким ўринбосари Салим Анарбоев,  Халқ депутатлари  шаҳар Кенгаши депутати Раҳмон Давлятов,  шаҳар фаолларидан Холхўжа Юнусов ва тиббиёт ходимлари,  шифокорлар иштирок этдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Ангренда сурункали буйрак етишмовчилиги билан оғриган беморларга экстрокорпоралдетокцикация бўлимида амбулатор гемодиализ муолажасини олиш имконияти яратилди.

Бунинг учун махсус хонага керакли жиҳозлар, жумладан, 3 та кардиомонитор, 3 та концентратор ўрнатилди.

Бундан ташқари, бўлимнинг ўзида махсус сув тозалаш станцияси қурилмаси ҳамда дори-дармонлар тайёрлаш учун ускуналар ўрнатилди.

Фурқат Иманов - Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори:

- Ангрен шаҳрида жами 68 нафар бемор сурункали буйрак етишмовчилиги касаллиги билан диспанцер назоратида туради. Шундан, 36 нафари Олмалиқ шаҳар нефрология бўимида гемодиализ муолажасини олар эди. Эндиликда ушбу беморларнинг узоғи яқин бўлиб, мушкули осонлашди. Шифохонамизда янги очилган бўлимда муолажа олишлари учун шароитлар етарли. Беморларга янада қулай бўлиши учун муолажалар график асосида олиб борилади. .Беморнинг ўзига ва уларнинг яқинларига муолажа вақтида ва муоалажадан сўнг ҳам маълум муддат дам олишлари зарур шароитлар яратилган.