Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
103K photos
7.96K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👩🏻‍⚖ Оиладаги бир инсоннинг жиноят содир этганлиги бошқа оила аъзоларининг иш фаолиятига ва жамиятдаги ўрнига таъсир ўтказиши мумкин эмас.

📑 Айнан ушбу таклиф, Конституциясига ўзгартишлар киритиш бўйича энг кўп муҳокама қилинаётган таклифлардан биридир.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
#LIVE

🔰 Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини бошқариш органлари қўмиталарининг қўшма мажлиси бўлиб ўтмоқда.

📍 Мажлисда умумхалқ муҳокамасига қўйилган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан келиб тушаётган таклиф ва мулоҳазаларни лойиҳада акс эттириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
☝️ Қўшма мажлисда таъкидланганидек, Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига чиқарилгандан сўнг бугунги кунга қадар 81 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушган.

📈 Бу рақамлар эса аҳолининг мазкур сиёсий жараёнларга нисбатан дахлдорлик ҳисси ошиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришга қизиқиши тобора ортиб бораётганини англатиши қайд этилди.

♻️ Мажлисда, шунингдек, Қонун лойиҳаси юзасидан жойларда билдирилган таклифлар бирма-бир муҳокама қилинмоқда.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
#маънавият
#ўрганиш

Республика Маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлими тамонидан "Birinchi rezinotexnika zavodi" МЧЖда маънавий ва маърифий ишларнинг ҳозирги ҳолати ўрганилди.

🔰Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5040-сонли Қарори ижросини таъминлаш борасидаги ишлар кўрилди.

🖋 Ўрганиш жараёнида маънавий ва маърифий соҳага оид ишлар таҳлил қилиниб, корхонада 2022 йил учун даврий нашрларга фаоллик билан обуна ташкил этилган.

🔗Бундан ташқари, ишчи-ходимларнинг турли хилдаги китоблар мутолаа қилишлари ва маънавий-маърифий тадбирларни ўтказилиши учун ҳам шароитлар етарли.

🔹Корхонада соҳага оид тадбирлар бўйича шаҳар Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда режалар тузишга келишилди ҳамда марказ томонидан малий ёрдам кўрсатилди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#жараён
#иссиқлик_таъминоти

Ангрен шаҳар ҳокимининг 2022 йил 4 июлдаги Ангрен шаҳар ҳокимлиги биносида Ангрен шаҳридаги якка тартибдаги хонадонларни марказий иссиқлик тармоғидан узиш ва фақат иссиқ сув таъминоти хизматларидан фойдаланувчи кўп хонадонли уйларни марказий иситиш тизимига улаш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган йиғилишнинг 1-26 сонли баёни 2-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида "АНГРЕН ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ" ДУК томонидан
"Грум", " Гулзор", "Истиқлол", "Кўктерак", " Мустақиллик", "Тараққиёт", " Чотқол", "Янги Ҳаёт" МФЙ раислари ва уларнинг вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари билан сайёр учрашувлар ўтказилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#жараён
#3_сектор
Ангрен шаҳридан олисда жойлашган "Лашкерак" маҳалласи табиати билан бетакрор сўлим гўша.

Тоғ этагидаги ушбу қишлоқда бугунги кунда пойтахтдан ва бошқа вилоятлар туман, шаҳарларидан келаётган меҳмонларнинг кети узилмаяпти.

Худойназар Матқозиев - "Лашкерак" МФЙ раиси:

Экотуризмга мўлжалланган маҳалланинг аҳолиси ва келаётган сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида йўлни текислаш ишлари олиб борилди.

Ушбу жараён Олмалиқ кон-металлаургия комбинатига қарашли Ангрен кон бошқармаси раҳбари А.Мираҳмедов, раҳбар ўринбосари Ж. Пўлатов ҳамда Автокорхона раҳбари А Топиловларнинг саъй-ҳаракатлари ва беминнат кўмаги туфайли амалга оширилди. Кўрсатилган ушбу ёрдам учун миннатдорчилик билдирамиз.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Қўшма мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан келиб тушаётган таклиф ва мулоҳазаларни лойиҳада акс эттириш масалалари муҳокама қилинди.

▶️ Батафсил репортажда!

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌Проект Конституционного закона дорабатывается!!!

📑 На совместном заседании ответственных комитетов Законодательной палаты были рассмотрены вносимые в Конституцию нормы.

Подробно в репортаже 🎥

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook