Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
Baʼzi odamlar matematik misolga oʻxshaydi — uzoq yechasan-da, natijasi nol chiqadi!

© Ikrom Sharif
Ona shahrim
Atroflari baland tog’,
Qo’rg’on bilan o’ralgan.
Bag’ri to’la chaman bog’
Go’zal shahar atalgan.

Daryosi bor omborli,
Ob-hayotni to’plovchi.
Yigitlari zo’r,orli,
Qizlariga ko’p sovchi.

Yer qa’rida ko’mir kon,
Yurtga kunda kerakli.
U tufayli el har on,
Kun o’tkazar maroqli.

Shahrim doim do’st tutar,
Turli millat,tillarni.
Nur uzatib, shod etar,
Qo’shni davlat,ellarni.

Sen navqiron hamisha,
Vatanimning gul toji.
Ravnaq topsin kun osha,
Sanoat,fan rivoji.

O’zing ona shahrimsan,
Jondan aziz suyganim.
Sen baxt,quvonch faxrimsan,
Sendan mehr uyganim.

Senga bo’lib chin o’glon,
Xizmatingga men shayman.
Ijod qilib har qachon,
Seni kuylab yashayman,
Ona shahrim Angren.
Ilhom Rashid 2017
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
5 ИЮНЬ КУНИ АҲОЛИ ОРАСИДА 17 НАФАР ФУҚАРОДА, ЖУМЛАДАН, ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА ҲАМ КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

Ҳамон аниқ даво чораси топилмаган коронавирус пандемияси дунёни хавотирда ушлаб турибди. Кўплаб давлатлар қатори юртимизда ҳам коронавирус инфекциясига қарши самарали олиб борилаётган чора-тадбирлар ўз натижасини бериб, карантин тадбирлари аста-секин юмшатилаётган бўлса-да, карантин қоидаларига қатъий амал қилиш долзарб бўлиб турибди. Негаки, мамлакатимизнинг турли ҳудудларида аҳоли орасида коронавирус қайд этилиш ҳолатлари учраб турибди.

🔴Мисол учун, аввал хабар қилганимиздек, 4 июнь куни давомида коронавирус аниқланган 96 нафар бемордан 13 нафари аҳоли орасида аниқланган. 5 июнь куни эса, умумий касалланиш кўсаткичи камайиб, 68 нафарни ташкил этган бўлса-да, улардан 17 нафари аҳоли орасидан аниқланган.

🔴Шундан 9 нафари Тошкент шаҳридан, 4 нафари Қашқадарё вилоятидан, 2 нафари Тошкент вилоятидан, Наманган ва Бухоро вилоятларидан 1 нафардан.

🔴Жумладан, Тошкент шаҳридаги Олмазор туманида нафақадаги фуқарода, Учтепа туманидаги “Ўрикзор” савдо мажмуасида яна бир дўкон сотувчиси ва унинг 5 нафар оила аъзоси (онаси, икки нафар қизи, ўғли ва жияни)да коронавирус инфекцияси тасдиқланган.

🔴Айнан “Ўрикзор” савдо мажмуасида ўтган май ойи давомида юк ташувчи бўлиб ишлаган, сўнгра доимий яшаш манзили Қашқадарё вилояти Чироқчи туманига қайтган фуқаро ва унинг 3 нафар оила аъзоси (2 нафар акаси ва қизи)да ҳам ушбу касаллик аниқланди.

🔴Тошкент вилояти инфекция аниқланган фуқароларнинг 1 нафари Оққўрғон туманидан бўлиб, ҳарорати кўтарилган ва намуна топширган. Яна бир ҳолат эса Қибрай туманида яшовчи фуқарода қайд этилган. У Юнусобод бозорида зираворлар савдоси билан шуғулланиб келган.

🔴Бундан ташқари, Наманган вилояти Ички ишлар ҳамда Бухоро вилояти Шофиркон туманида йўл қурилиш идораси ходими (тана ҳарорати кўтарилган ва шифокор маслаҳати асосида таҳлил топширган)да ҳам коронавирус тасдиқланган.

🔴 Бугун айни пайтгача Тошкент шаҳрида аҳоли орасида яна 3 нафар фуқарода коронавирус аниқланган бўлиб, жумладан, Шайхонтоҳур туманидаги “Медиа Парк” савдо мажмуасининг яна 2 нафар ходимида ҳам коронавирус қайд этилган. Юқоридаги барча ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.

❗️Таҳлиллардан ойдинлашадики, нафақат “қизил” ва “сариқ” ҳудудлар, балки “яшил” ҳудудларда ҳам коронавирус юқтириб олиш хавфи мавжуд.

❗️Бу барчамизни хушёр торттириши, карантин қоидаларига қатъий риоя этишимиз зарурлигини кўрсатади. Негаки, кўза кунда эмас, кунида синади, деганларидек, умуман кутилмаган жойда, кутилмаган вақтда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш мумкин.

‼️Шу боис, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан карантин ва санитария қоидаларига сўзсиз риоя этишни, касаллик аломати сезилган заҳоти шифокорга мурожаат этишни ҳамда кўчада, ишхонада, сафарда ва умуман қаерда бўлишингиздан қатъий назар, бир лаҳза бўлса-да, хушёрликни йўқотмасликни такрор-такрор сўраб қолади.

Манба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@angrenhokimligi_7
Жорий йилда тест синовлари 2 та фандан бўлади

Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев бошчилигида ўтган брифингда маълум қилинди.

Унга кўра, жорий йилда истисно равишда 3та мажбурий фанлардан (она тили, Ўзбекистон тарихи ва математика) тест бўлмайди.

Фақат 2та мутахассислик фанидан тест олинади.

Шунда баллар қуйидагича белгиланади:

1-блок - 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл тўплаш мумкин.

2-блок - 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл берилади.

Жорий йил тест синовларида худди ўтган йилгидек максимал 189 балл тўплаш мумкин.

Тест саволларини ишлаш ва жавобларни белгилаш учун жами 3 соат вақт берилади.

🌐 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг ва доимо бизни кузатиб боринг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFaczifPkFRqj77C-Q

Telegram
Хабарлар 24 | расмий (Уйда қолинг!)
Юртимизда содир бўлайотган Фақат янги энг тезкор воқеа, ҳодисалар билан танишиб боринг

👉 Реклама жойлаш: @sifatlireklamalar

👉 Видео,фотолар юбориш
👇
@Xabarlar24rasmiybot
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
18+

📹 Коронавирусга чалинган беморларнинг аҳволига бир қаранг... Ўзингизни асрамасангиз, Сиз ҳам шу ҳолга тушишингиз мумкин.

Хулоса қилинг!

〰️〰️〰️〰️〰️

18+

📹 Посмотрите на состояние пациентов заражённых коронавирусом. Люди, не соблюдающие меры предосторожности, могут оказаться в таком же положении.

Делайте выводы!

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_ойлиги

❇️Тошкент вилоятида “Ёшлар ойлиги” доирасида 6 та йўналишда 30 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилмоқда.

🔴2020 йил инсоният учун синовли келди. Аммо ҳаёт давом этаяпти, янги вазиятда эътибор қаратиш лозим бўлган янги-янги ижтимоий-иқтисодий масалалар кун тартибига чиқмоқда.

🙎‍♂️🙍‍♀️Масалан, меҳнат бозорига янги куч бўлиб – 50 минг нафар атрофида ёш йигит-қиз кириб келмоқда.

🔷Мазкур ойлик муносабати билан ўтказилган матбуот анжуманида уларни иш билан таъминлаш, меҳнат бозоридаги вазият бўйича ҳам маълумот берилди.

🎥Батафсил лавҳамизда👆👆👆

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Тезкор #Янгилик
⚡️Автомобилда ёлғиз ҳаракатланаётган ҳайдовчи тиббий ниқоб тақиши шарт эмас.

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Тошпулатов Азиз Анварович автомобил ҳаракатланаётганида салонида ёлғиз ҳайдовчи бўлган тақдирда ниқоб тақмаганлиги учун жавобгарликка тортилмаслигини билдирди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг ва яқинларингизга ҳам улашинг: 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFMkXee9vd0-mTxxag
Кеча Бутун жаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш санаси муносабати билан "Кимёгар" маҳалла фуқаролар йиғини, 5/3 даҳасида ободонлаштириш ишлари ташкил этилди. Унда кўпчилик фаол қатнашди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
18+

📹 Коронавирусга чалинган беморларнинг аҳволига бир қаранг... Ўзингизни асрамасангиз, Сиз ҳам шу ҳолга тушишингиз мумкин.

Хулоса қилинг!

〰️〰️〰️〰️〰️

18+

📹 Посмотрите на состояние пациентов заражённых коронавирусом. Люди, не соблюдающие меры предосторожности, могут оказаться в таком же положении.

Делайте выводы!
Манбаа:
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

@angrenhokimligi_7
#эълон

ЙҲХБ: Тоғ ва тоғ олди ҳудудларига дам олишга чиқувчилар диққатига

Ҳурматли ҳайдовчилар!

🔹йўлга чиқишдан олдин транспорт воситангизнинг техник ҳолатини бир карра кўздан кечириб олишни унутманг;

🔶транспорт бошқариш учун зарур бўлган ҳужжатларни мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг;

🔴энг муҳими вилоят ҳудудидаги автомобиль йўллари замонавий тезлик ўлчаш мосламалари билан назорат қилинишини ёдда тутинг ва белгиланган тезлик талабларига қатъий амал қилинг.

❗️Бу ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини асрашда жуда ҳам муҳимдир.

👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН НАВБАТДАГИ ҲОМИЛАДОР АЁЛ ФАРЗАНДЛИ БЎЛДИ. ТУҒРУҚ ЖАРАЁНИ 7 СОАТ ДАВОМ ЭТДИ.


Аввал хабар берганимиздек, юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар, жумладан, ҳомиладор, туғруқдаги ва туққан аёлларни даволашга алоҳида аҳамият берилмоқда.

Бунда пойтахтимиздаги 3-сонли туғруқ мажмуаси тиббиёт ходимлари алоҳида фидойилик кўрсатишиб, коронавирусга чалинган ҳомиладор аёлларни даволашда бор тажриба ва билимини ишга солишмоқда.

Ушбу тиббиёт муассасасида яна бир қувончли воқеа юз берди. Коронавирус инфекцияси аниқланиб, ушбу туғруқ мажмуасига олиб келинган бешариқлик ҳомиладор аёл Г. фарзандли бўлди. Жигар етишмовчилиги билан хасталанган 21 ёшли аёл жорий йил 19 май куни Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридан чартер рейс орқали Тошкентга олиб келинган ва карантинга олинган эди.

Унда ҳомиладорлик биринчи ярми енгил даражадаги токсикоз билан кечган. Сўнгги икки ҳафта давомида эса оёғида шишлар, нафас сиқиши, хансираш, бурун битиши, томоқ қичишиши, таъм ва ҳид билиш сезгиларининг йўқолиши, тери сарғайиши бошланган. Ундан олинган таҳлил натижаларига кўра, аёлда коронавирус аниқланиб, мазкур 3-сонли туғруқ мажмуасига олиб келингач, биринчи навбатда, таҳлиллар олинди, чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.

Унда малакали шифокорлар, жумладан, акушер-гинеколог, эпидемиолог, анестезиолог-реаниматолог, инфекционист-гепатолог, неонатолог каби қатор мутахассислар иштирок этиб, зарур ва тезкор даво муолажалари олиб борилди.

Жорий йил 6 июнь куни ҳомиладор аёлда туғруқ бошланиб, туғруқ жараёни 7 соат давом этди. Туғруқнинг иккинчи даврида аёлда нафас етишмовчилиги, ҳолсизлик, қон босимини кескин кўтарилиши каби белгилар кучайиб, жараён намланган кислород бериш остида олиб борилди. Шунга қарамай, тажрибали шифокорларимизнинг саъй-ҳаракатлари натижасида ҳомиладор аёл ўғил фарзандли бўлди. Энг муҳими, туғруқдан кейинги даврда аёлнинг ҳаётига хавф солувчи асоратлар кузатилмади.

Янада қувончлиси эса, чақалоқдан коронавирусга олинган таҳлил натижалари ёш мурғакда инфекция йўқлигини кўрсатди.

Айни пайтда чақалоқнинг ҳолати қониқарли бўлиб, онаси билан бирга шифокорларнинг тиббий кузатувида бўлиб туришибди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz

Суратда: Янги туғилган чақалоқ шифокор кўригида

ССВ фотоси
Бугун кун давомида "Боботоғ" МФЙда ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН 62 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ, УЛАР ОРАСИДА АРМАНИСТОНЛИК ФУҚАРО ҲАМ БОР


Пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 32 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 13 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 12 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуасида
4 нафар ҳамда Навоий вилоятида 1 нафар, жами 62 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

❗️Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида тузалганларнинг 23 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 56 ёшда, ёши кичиги 2019 йил туғилган.

❗️Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 8 эркак, 5 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 41 ёшда, ёши кичиги 20 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 3 нафари Тошкент шаҳридан, Хоразм, Самарқанд ва Тошкент вилоятиларидан 2 нафардан, Сурхондарё, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳамда Арманистон Республикасидан 1 нафардан.

❗️Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 4 нафари эркак, 8 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 68 ёшда, ёши кичиги 2018 йилда туғилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 8 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафари Тошкент шаҳридан, Фарғона ва Наманган вилоятларидан 1 нафардан.

❗️Шунингдек, 3-сонли туғруқ мажмуасида 4 нафар аёл шифо топиб, Тошкент шаҳрида жами тузалганлар сони 1456 нафар ташкил қилмоқда.

❗️Навоийда тузалган фуқаро (28 ёшли эркак) эса Зарафшон шаҳридан бўлиб, вилоятда соғайганлар сони 111 нафарга етди.

‼️Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар 3330 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
‼️Ҳозиргина ижтимоий тармоқ саҳифаларининг бирида Ангрендаги боғдорчилик жамиятида электр энергия йўқлиги тўғрисида "дод-вой" қилиниб, барча айб Ангрен ШЭТК (горсетга) йўналтирилибди.

⚡️ Ушбу пост Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматини бефарқ қолдирмади. Биз ҳам масалани ўргандик.

⚡️ Конкрет, реал реакция билдиргимиз келди. Хўш, Ангрен ШЭТК айбдорми?! Ёки масала бошқа жойдами?! Қуйидаги муносабатни эътибордан четда қолдирманг!👇👇
#реал_муносабат
‼️‼️‼️‼️Ижтимоий тармоқда “Горньяк” боғдорчилик жамияти фуқароси ўн кундан буён электр энергия йўқлиги тўғрисида бонг урибди. Муаммонинг объектив ва субъектив жиҳатларига эътибор қаратганимиз билан ҳамма ҳам бирдек тушунавермайди.
Гап шундаки, Ангрендаги боғдорчилик жамиятлари маҳалла тасарруфига киритилмаган. Электр энергия таъминоти ҳам айнан жамият билан боғлиқ. Мурожаатнинг мазмун-моҳияти тўғридан-тўғри ўрганилмай эълон қилинганига қарамай, Ангрен ШЭТК бош муҳандиси Бегзод Ниматуллаев ушбу вазиятга муносабат билдирди:

- Ангрен ШЭТК балансида 390 та паст кучланишли трансформатор бор. Мавжуд трансформаторлар билан истеъмолчиларга электр энергия узатилади. Ангрен ШЭТК балансидаги трансформаторларда куйиш, узилиш, носозликлар вужудга келса, та-мирлаш-созлаш ишлари учун Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган "ТОШКЕНТ ХЭТК" АЖ қошидаги таъмирлаш устахонаси билан шартномалар тузилган ва ушбу устахонага келтирилишини ва таъмирланишини малум қиламиз. Гап боғдорчилик уюшмаси балансидаги трансформатор ҳақида кетар экан, бунинг учун, яъни, трансформаторни таъмирлатиш учун дала ҳавли ишончли вакиллари Ангрен шаҳридаги “Мустақиллик” МФЙ (21-мактаб рўпарасида” жойлашган "Энерготаъмир" корхонасига қарашли 5-сонли участкага мурожаат қилишларини тавсия қиламиз.
Трансформатор таъмирлангач, эҳтиёждаги юқори кучланишли электр энергия тармоғига улаб беришда Ангрен ШЭТК томонидан беминнат хизмат кўрсатишини ва тегишли ёрдам кучи, техника ва ходимлар жалб қилишини маълум қиламиз.

P.S: ҳар қандай ижтимоий тармоқ саҳифаси кишини ўзига жалб қилишга уринади. Аслида Ангрен ШЭТК (Горсет – беайб!) лекин Ангрен горсетчиларининг даргоҳи кенг. Кўнгли тоза, ёруғ. Унутманг, қадрдонларим, мурожаатчи ҳар доим ҳам ҳақ бўлавермайди. Келинг, азизлар ёзганда ўйлаб, асослаб, кейин мурожаат қилишга одатланайлик, а.. Тўғриси, ангренликлар ориятчил.... .https://t.iss.one/angrenhokimligi_7