Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Изланган имкон топади

Ангрен шаҳар 35-умумтаълим мактаби раҳбари Хадича Балтабаева бошчилигида аҳил жамоа "Яшил макон" лойиҳаси доирасида ташкил этилган мактаб боғини суғориш учун мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, кўпчиликнинг кўмаги билан суғориш тизимини йўлга қўйди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ta'lim
Mamlakatimizdagi nufuzli Akfa Universiteti tomonidan ilk bor tashkil etilgan "Training for English Teachers (TET)" dasturining respublika miqiyosidagi saralash bosqichidan muvaffaqiyatli o'tgan ingliz tili o'qituvchilari bilan birga Angren shahridan 8-umumiy o’rta ta’lim maktabi ingliz tili fani o'qituvchisi Kamoliddin Tadjiboyev
va 41-umumiy o’rta ta’lim ingliz tili o'qituvchilari Nilufar O'rinbayevalar ishtirok etishmoqda.

Mazkur anjuman ishtirokchilari uchun Akfa Universitetining eng yetakchi xalqaro toifali treynerlari va xorijlik mutaxassislar tomonidan bir hafta mobaynida treyninglar o'tkazib boriladi.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#сана
#4_сектор

Бугун юртимиз ёшларига бўлган эътибор, яратилаётган имкониятлар ифодаси янада яққол акс этадиган кун.

Ўзбекистон ёшлари чинакамига бахтлидирлар. Келажагимиз эгаларининг эртаси янада истиқболли бўлишида Давлатимиз раҳбари томонидан барча куч ва имкониятлар сафарбар этилаяпти.

Эрта тонгдан Ангрен шаҳар 12-умумтаълим мактабида "Ёшлар куни" га бағишланган тадбирда ана шу жиҳатлар қайд этилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Ангрен шаҳар ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Жамшид Усмановнинг ташаббуси билан сектор ҳудудидаги умумтаълим мактабларининг битирувчилари ҳамда маҳалла ёшлар етакчилари билан "Сектор раҳбари ва ёшлар" учрашуви ташкил қилинди.

Учрашувда ёшларнинг ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланаётгани, бугунги ёшлар Янги Ўзбекистон бунёдкорлари эканлигига алоҳида урғу берилди.

Сектор раҳбари Жамшид Усманов битирувчиларга ва маҳалла ёшлар етакчиларига фахрий ёрлиқлар топшириб, қизиқарли бадиий китоблар билан сийлади.

Тадбирда Ангрен шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Азизбек Парпиев ҳамда мактаб директорлари қатнашди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Тадбир жараёнидан фотолавҳалар