Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#бунёдкорлик

Ангрен шаҳар ҳокими  Алишер Райимов ҳамда секторлар раҳбарлари, шаҳар Халқ қабулхонаси мудири ва масъуллар "Жигаристон" МФЙда инвестиция дастури доирасида янги бунёд этилган 120 ўринли мактабгача таълим муассасасини бориб кўрдилар.

Бугунги кунда илгари қуввати 70 ўринли эски болалар боғчаси ўрнига 1 та икки қаватли ва 1 та бир қаватли ҳамда қозонхона, омборхона, 6 та айвонча ва болалар ўйингоҳи ҳамда ошхона, спорт зали, мусиқа залини ўз ичига қамраб олган замонавий биноларда маҳалла болжонларига таълим-тарбия берилмоқда.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бунёдкорлик

🏗“Янги Ўзбекистон" массивлари ободлик ва фаровонлик манзилларига айланмоқда

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#бунёдкорлик

Ангрен шаҳрида қурилиши бошланган "Имом Муҳаммад" номли янги жомеъ масжидидаги жараёндан лавҳалар
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бунёдкорлик

Ангрен шаҳар ҳокими ўринбосари Шавкат Эркабоев ҳудудда амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.

🔗Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-98-сонли Қарори асосида Ангрен шаҳрида инвестиция дастурига киритилган “Обод” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Бегалисой” сойининг бошланиш жойида сел оқими хавфини пасайтириш учун сув оқими тезлигини сўндириш мақсадида (перепад) қуриш, шунингдек, ушбу сойнинг сувини аҳоли яшаш жойларидан ўтувчи 1000 метр масофадаги қисмини мустахкамлаш ишлари жараёни билан танишди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бунёдкорлик

Ангрен шаҳрида Президент таълим муассасалари агентлиги қошида мактаб фаолияти йўлга қўйилади.

Шу кунларда Ангрен шаҳридаги ДИМИ биносини Президент муассасалари тизимидаги ихтисослаштирилган мактабга мослаб, ички ва ташқи қисмларида қурилиш ишлари
изчил давом этаяпти.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов мазкур қурилиш объектида бўлди ва жараённи кўздан кечирди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бунёдкорлик

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов ижтимоий соҳа объектларида қурилиш, реконструкция ишларини жадал суратларда давом этиши учун қурувчилар билан учрашди.

Хусусан шаҳар раҳбари олис ва оғир ҳудуд - "Чинниобод" маҳалласида бўлди.

Унда ушбу маҳаллада жойлашган 16-умумий ўрта таълим мактаби биносида Инвестиция дастури асосида реконструкция ва қўшимча қурилиш ишларини кўздан кечирди.

Мазкур муассасада қурувчи-иудратчи томонидан олиб борилаётган ишларнинг сифати ва белгиланган муддатларда топширилиши билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бунёдкорлик

Шу кунларда Ангрен шаҳрида Президент таълим муассасалари агентлиги қошида мактаб учун мўлжалланган бинонинг ички ва ташқи қисмларида қурилиш ишлари
изчил давом этаяпти.

Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Аброр Назиров мазкур қурилиш объектида бўлди ва жараённи кўздан кечирди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бунёдкорлик

Ангрен шаҳрида Президент таълим муассасалари агентлиги қошида мактаб фаолияти йўлга қўйилади.

Шу кунларда Ангрен шаҳридаги ДИМИ биносини Президент муассасалари тизимидаги ихтисослаштирилган мактабга мослаб, ички ва ташқи қисмларида қурилиш ишлари
изчил давом этаяпти.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов мазкур қурилиш объектида бўлди ва жараённи кўздан кечирди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бунёдкорлик

"Истиқбол" МФЙ "Истиқлол" кўчасида пиёдалар (тротуар) йўлаги кайтадан таъмирланмокда.

"Саломатлик йўлаги" барпо этилади.
@angrenhokimligi_7
#бунёдкорлик

Маълумки, Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимовнинг ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан  "Ёшлар боғи" (собиқ "Охунбобоев парки")ни  тиклаш мақсадида кенг кўламли ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари бошланган эди.

Бугунга келиб ушбу ташаббус ўз самарасини кўрсатмоқда.

Айни пайтда" Ёшлар боғи" янгича тус олаяпти. Ҳашар йўли билан обод қилинган маскан эндиликда ёшларнинг истироҳат ва маданият масканига айланиши учун кенг кўламли ишлар изчил давом этаётир.

Шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси Акбархон Камолхонов масъуллигида ҳудудда Ангрен ШЭТК ходимлари тунги ёритгичларни ўрнатиш, Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари боғни тозалаш, тартибга келтириш, чиқиндиларни олиб чиқиш билан машғул бўлса, Оҳангарон ўрмон хўжалиги мавжуд дов-дарахтларга шакл-шамойил беришда ташаббус кўрсатишаяпти.

Бир сўз билан айтганда, "Ёшлар боғи"да ишлар авжида.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#бунёдкорлик

Ангрен шаҳридан олисда жойлашган "Нишбош","Лашкерак" маҳаллаларида йўлни таъмирлаш режалаштирилган.

Бугун "Нишбош" маҳалласида йўлни кенгайтириш ишлари амалга оширилди. Бунинг учун зарур техника воситалари жалб этилган.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#бунёдкорлик

Ангрен шаҳрида ҳудуд имкониятларидан келиб чиқиб, сув манбаидан самарали фойдаланиш орқали кичик қувватга эга гидроэлектр станциясини қуриш ишлари изчил давом этаяпти.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub