Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
8.02K videos
118 files
21.1K links
Download Telegram
Йиғилишда сўз олганлар коррупцияга қарши кураш олиб борилаётганига қарамасдан, ҳозирги кунда ҳам кўпгина соҳаларда коррупциянинг илдизи сақланиб қолинаётганлиги қайд этилди.

Ўтган йил давомида кўплаб мансабдор шахслар томонидан ушбу жиноятга қўл урилгани ва бугунги кунда қонун доирасида жазо қўлланилгани хусусида ахборот берилди.

Йиғилишда ҳар бир давлат хизматчиси ва ходими, мансабдор шахслар бу борада тарғибот ва тушунтиришларни кучайтириши ва қонунга зид ҳолатларга қарши курашиш юзасидан аниқ чоралар белгиланди.

Ҳар бир корхона, ташкилот ва муассасаларда, айниқса, коммунал хизмат, банк ва уй-жой масалаларида коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ чора-тадбирларни кучайтиришга келишилди.
#бандлик
#1_сектор

Шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов ёшларни иш билан таъминлаш масаласига жиддий эътибор қаратмоқда.

Кўрсатилган ёрдам туфайли Мадина қандолатчилик билан шуғулланалиган бўлди.

"Гулзор" маҳалласида истиқомат қилувчи фуқарога 1-сектор томонидан сектор котиби ва маҳалла ёшлар етакчиси биргаликда миксер ва газ плитаси топширилди.

Фуқаро Мадина Қўшматова
қандолатчилик билан шуғулланиб, ўзини ўзи банд қилди.
#яшил_макон

Ангрен шаҳрида "яшил йиллик" умуммиллий лойиҳаси доирасида "Шимолий боғ" ҳудудидаги ер майдонига мевали, манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилган.

Бундан ташқари, ушбу масканнинг бир қисми токзорга айлантирилди.

Бугун шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов "Шимолий боғ"даги яшил майдонларда униб-ўсаётган нав-ниҳолларнинг парвариши билан танишди.

Мазкур маскандаги мавжуд дов-дарахт, нав-ниҳолларни суғориш билан боғлиқ тизимини ҳам кўздан кечирди.

Боғдаги яшил майдонни сақлаш, парваришлаш юзасидан зарур тавсия ва кўрсатмалар берди.