Умумтаълим мактабларида таълим-тарбия жараёнини яхшилаш, ўқувчи ёшларни китобхонликка жалб қилиш мақсадида олий таълим муассасаларидан вакиллар бириктирилган.
Бугун Ангрен шаҳар 5-сонли умумтаълим мактабида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг Ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлар бўйича 1-проректори Баҳодир Ҳолиқов, университетнинг Ёшлар иттифоқи етакчиси Орифжон Олимжонов, университетнинг 3-босқич талабаси "Ёш китобхон" танловининг республика босқичи ғолиби Мафтуна Умарова ҳамда Ангрен шаҳар ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Салим Анарбоевлар иштирокида ўқувчилар ўртасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир давомида ўқувчилар ўртасида мушоира ташкил этилди.
Бундан ташқари, мактаб ҳовлисида китоб савдоси ярмаркаси ҳамда "Моҳир қўллар" кўргазмалари ҳам уюштирилди.