Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
103K photos
7.97K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
Пенсия ва нафақани пластикда оладиганларга нима учун қўшимча 1% қўшиб бериляпти?

Чунки шу пайтгача кўплаб пенсионерлардан қуйидагича шикоят келиб тушарди: “биз пластикни ҳамма жойга ҳам ишлатолмаяпмиз, баъзан нақд пул ҳам керак бўляпти, лекин банкоматлардан пулни нақдлаштирсак, банк хизмати учун 1% олиб қолишади, биз зарар қиляпмиз” деган мазмунда.

Шу сабабли кўпчилик пенсионерлар пенсиясини пластикда эмас, нақд пулда олишни афзал билишарди.

Мана шу эътирозлардан келиб чиқиб, 1 майдан бошлаб пенсия ва нафақасини пластикда оладиган барчага 1% қўшимча пул қўшиб бериладиган бўлди. Шунда банкоматдан нақдлаштирганда пенсионерлар ҳеч қанақа зарар кўрмайди.

Энг қизиғи, мабодо пенсионер пластикдаги пулни нақдлаштиришни истамаса, унда ўша 1% пул олиб қўйилмайди, балки бу қўшимча пул пенсионерларда қолади.

Лекин нақд пулда пенсия оладиганларга 1% қўшиб берилмайди, улар пенсия ва нафақаси қанча бўлса, шунча олади. Ва шунга яраша қўшимча харажат ҳам қилмайди. Нақд пулни тарқатишдаги харажатлар учун давлат бюджетидан “Халқ банки”га 1% маблағ берилади, бу пул пенсионерлар ҳисобдан олинмайди.

Юқоридагиларга кўра, нақд пулда пенсия ва нафақа оладиганларга яхшиси бу пулни пластикда олишга ўтишларини тавсия қиламан. Шунда ҳам қулай бўлади, ҳам қўшимча фойда бўлиши мумкин. Яна ҳам ўзингизга қаранг, бу ихтиёрий, ўзингиз ҳал қиласиз.

Хуллас, шунақа гаплар.


👉 @xushnudbek 👈
#маънавият

Ангрен шаҳар Миллий гвардия Қўриқлаш бўлими ташаббуси билан ёшлар ўртасида "Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги" муносабати билан "Куч- адолатда!" шиори остида ёш рассомлар ва иншолар кўрик-танлови ўтказилди.

Ғолиблар муносиб тақдирландилар ва эсдалик совғалари топширилди.
#яшил_йиллик
#4_сектор

Бугун Ангрендаги мавжуд 46 та маҳаллада "Яшил йиллик" лойиҳаси доирасида кўчат ўтқазиш, ўтқазилганларини суғориш, тагини чопиш, оқлаш ва атрофини чегаралаш билан боғлиқ ишлар амалга оширилди.

🔍Шаҳардан чекка ҳудудда жойлашган "8 Март" маҳалласида бўш ер майдонлар яшил маконга айлантирилиши учун аввал шароитлар яратилди.

- Тадбир доирасида маҳалламизда ерга ишлов бериш, кўчат экиш ишлари олиб борилаяпти, - дейди маҳалла раиси Баҳриддин Ханаев. - Ҳозирги кунда "Ҳар бир оилага - иккита мевали кўчат! " шиори остида хонадонлар ўртасида кўчат экиш ишлари ана шундай тартибда йўлга қўйилди. Ҳао ҳолда камида иккита ниҳол ўстирмайдиган хонадонлар ҳам бунга амал қила бошладилар.
#Ramazon_kun_hikmati

"Ҳаётда энг қимматли нарсалардан бири вақтдир. Уни кимга ҳадя этаётганингизга диққатли бўлинг."

✍️ "Ибратли ҳаёт китобидан"

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОАВ_нигоҳида

⚡️Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази Тошкент вилояти Ангрен шаҳар туманлараро бўлими томонидан хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича Олмалиқ шаҳрида ўтказилган семинар-тренинг ОКМК ТВ нигоҳида

Биз билан кузатиб боринг 👇
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#очиқ_мулоқот
#маънавият
#Тараққиёт_стратегияси

📌"Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги Фармонида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таминлаш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Aнгрен шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан "Тараққиёт" МФЙ да жойлашган 4-мактабда "Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва устивор вазифалар" мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Устувор вазифаларни маҳалла фаоллари ва йиғилганлар ўртасида йўналишлар кесимида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар, ижросини таъминлашга масъул ташкилотлар ва улар томонидан тузилган йўл хариталари ҳақида батафсил тушунтириш ва маълумотлар берилди.

Очиқ мулоқотда Aнгрен тарихи музейи раҳбари М.Бегмуродова ва ҳоким маслаҳатчиси Н.Назарова, шаҳар маънавият бўлинмаси бош мутахассиси Ё.Джўраевлар сўзга чиқиб йиғилганларга атрофлича тушунча беришди.

⚡️Тадбирда берилган саволларга жавоб берилди. Фикрлар, таклифлар ёзиб олинди.

РМММ Aнгрен шаҳар бўлинмаси
#yashil_makon

Angren shahar maktabgacha ta’lim bo’limi tasarrufidagi 40-sonli davlat maktabgacha ta’lim tashkiloti “Yashil makon” umummilliy aksiyasi doirasida daraxtlarni ekish bo’yicha bir qator ishlarni amalga oshirdi.
Ishchi-hodimlari tomonidan tashkilot hududiga “Yashil makon” umummilliy aksiyasi doirasida mevali daraxt ko’chatlari ya’ni, 5 tup gilos, 4 tup olma, 10 ta manzarali daraxt, 6 ta g’aydoli, 3 ta funduk, 4 ta archa, jiyda, 2 tup shaftoli ko’chati ekilib, parvarish qilinmoqda.