Шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов "Обод маҳалла" дастури доирасида амалга ошириладиган ишларни муҳокама қилди ва бу масалада мутасаддиларнинг ҳам фикрини тинглади.
Ҳудуддаги гаражларни тартибга келтириш ва бир хил ранг билан бўяш масаласи муҳокама қилиниб, бу борада дала ҳовли ва гаражлар бўлими томонидан ҳам чора-тадбирлар белгиланиши ваъда берилди.
Ҳудуддаги гаражларни тартибга келтириш ва бир хил ранг билан бўяш масаласи муҳокама қилиниб, бу борада дала ҳовли ва гаражлар бўлими томонидан ҳам чора-тадбирлар белгиланиши ваъда берилди.
"Боботоғ" маҳалласида бўш ер майдонидан самарали фойдаланиш масаласи ҳам кўрилди ва "Саноатқурилишбанк" шаҳар филиали масъулларига ўрганиш вазифаси топширилди.
Шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов, 2-сектор раҳбари Акмал Гулмуротов ҳамда мутасадди раҳбарлар ҳамда банк бошқаруачилари ва масъуллари "Боботоғ" маҳалласининг обод қилиниши, мавжуд 12 та болалар ўйингоҳини тиклаш ва реконструкция қилиш, ҳудуддаги чиқиндихоналарни янгилаш билан боғлиқ жараёнлар ҳам муҳокама қилинди.
Шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов, 2-сектор ҳамда корхона, ташкилот ва муассасалари масъуллари "Боботоғ" маҳалласида бўлганларида фуқароларнинг қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.